3:39

Бизнес шароитларини яхшилаш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва ҳусусий сектор асосан мустақиллик йилларида юқори суратларда ривожланиб бориб, асосий ўринни эгаллаб бормокда. 2004чи йилда мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тармоқ, кўлами хамда ҳажми салмоқли даражада ўсди. Кичик бизнес корхоналари сони ўтган йилда 14 фоизга кўпайди. Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 425 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу 2003 йилга нисбатан 14 фоиз кўп демакдир.

Кичик бизнеснинг ялпи ички махсулотдаги улуши ортди ва 2004 йилда 35,6 фоизни ташкил этди. 2007 йилга бориб кичик бизнеснинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилаетган ялпи ички махсулотдаги улуши камида 45 фоизга, яқин 5-10 йил ичида эса 50-60 фоизгача етказилиши лозим. Бу натижаларга эришишда, тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишларини кафолатлаш, хуқуқий базани мустаҳкамлаш, иктисодиётни мазкур сектори учун баркарор қулайлик яратилганлиги, уларни давлат рўйхатига олишнинг соддалаштирилган механизмини жорий қилиш, маҳсулот ва ҳизматларни сертификатлаштириш тартибини унификатсия қилиш, кичик бизнес субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича қорилган бир қанча чора тадбирлар мухим омил бўлди. Кичик корхоналарнинг мавқеи мустахкамлашиб бориши қуйидаги омиллар билан боғлик:

Биринчидан, иктисодиёт ривожланишининг янги босқичида истеъмолчилар корхонанинг хажми, яъни катта — кичиклиги билан белгиланувчи миқдорий кўрсаткичларни афзал била бошладилар. Бундай шароитда қатъий таркибга эга бўлган йирик корхоналарга қараганда бозор мухитига тезрок мослашувчан кичик корхоналар истеъмолчилар эхтиёжларига мос товарларини кўпрок ишлаб чиқарадилар. Иккинчидан, фан — техника тараққиётининг янги босқичини ишлаб чиқаришнинг ихтисослашувини кенгайтириш, кўплаб тармокларда корхоналар хажмини оқилона кучайтириш, турли хилдаги товарлар ва хизматларини таклиф этиб, таклифнинг индивидуаллашувини таъминлаш билан бирга, кичик корхоналарни уларнинг хажмига мувофик келадиган техника билан таъминлади.

Микропротсессорлар, мини ускуналар, ЭХМлар ва бошкалар ана шундай техникалар жумласидандир. Учинчидан, истеъмолчиларнинг психологияси ўзгарди. У бугунги кунда стандарт махсулотлар сотиб олишни, бир ҳил кийим кийишни, бир хил машинада юришни истамайди, яъни талабнинг табакалашуви, яъни дифференсияси ва истеъмолнинг индивидуалашуви кучайди. Хозирги вактда кичик бизнес йирик корхоналарнинг ракобатчиси ва хамкори, йирик ишлаб чикариш ва бутун иктисодиёт ривожланишининг муҳим омили хисобланади. Азизлар, бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top