Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Шу пайтга келиб, Янги Ахд китобини Юнон тилида ўқиш Илхомнинг қўлидан келар эди. Форслик мусофирларнинг жамоатида бўлганида, у Янги Ахднинг нусҳасини топиб, тингламоқчи бўлганларга баланд овоз билан ўқиб берар эди. Баъзи тингловчиларга эса, Каломнинг оятларини Форс тилига ҳам таржими қилиб берар эди. Илхом Каломни ўқиб, у ердаги Луқо Ҳушҳабарини ва Ҳаворийлар фаолиятидан оятларни ўқир эди.
Илхом, Ҳаворийлар китобини ўқир экан, у ерда бир ҳақиқатга кўзи тушиб қолди. Бу оятларни ўқиб, Хиротга қайтганида керак бўлишини пайқади. “Хаворийлар хизмати пайтида Антиохиядаги жамоатда, ўқитувчилар ва пайғамбарлар бори эди, уларнинг исмлари қуйидагича эди, Барнабо, “Қорача” лақабли Симун, киринеялик Луқий, вилоят ҳокими Ҳирод билан бирга тарбияланган Маноҳим ва Шоул бор эдилар.
Булар диний хизматини ўтаб, рўза тутиб турган маҳалда, Муқаддас Руҳ гапириб: «Барнабо билан Шоулни Мен сайлаган иш учун Менга ажратиб беринглар!» – деди. Шу тариқа, улар яна рўза тутиб ва ибодат қилиб бўлгач, Барнабо билан Шоулнинг бошига қўлларини қўйганча дуо ўқиб, уларни жўнатишди. (Ҳав. 13)”
Бу оятларни ўқиб ўтирган бир пайтда, Андрей деган мусофир Миср Сахросидан қайтган эди. У форслик бўлгани учун, ўша заҳотиёқ форсликлар жамоатига кириб келди. У Мисрлик руҳонийларнинг жуббасини кийиб олган эди. Тўрт йил давомида хеч бир қулайликларсиз, у Саҳрода кичгина жамоат билан хизматта бўлган. Улар бутунлай ибодат ва дуога берилган эди. У вақтинча Қуддус шаҳрига қайтиб келган эди. Худонинг иродасига бўйсуниб, у Қуддус шахрига қайтиб келган эди, хатто нима учун бу ерга келганини билмас эди. Нарсехни беихтиёрларча Андрейга интилар эди. Лекин Нарсех Андрейни яқиндан ўрганар экан, уни ҳам саҳрога тортаятганини пайқаб қолди.
Илхомнинг Андрей билан бирга бўлаятган сухбатларини кўриб, Нарсех ўзининг Луқий билан бирга ўтгазган пайтларини эслар эди. Баъзида, Илхом жамоатдаги бошқа биродарлар билан ҳам сухбатлар олиб борар эди. Жамоатдаги баъзи мусофирлар, Андрейнинг гапларига норози бўлгани, ва унинг фикрлари уларнинг ғашини келтираятгани кўриниб турар эди. Бир куни Илхом Нарсехга, ”Менимча, сен Андрей ва бошқалар билан бирга чўлга боришинг керак. У ерда сен Худога қулоқ солишни ўрганасан, ва вақти келганида одамларга таълим берасан” деб айтди. Азизлар, хикоянинг давомини келаси сафар албатта давом эттирамиз. Бордию, хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр-мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Мусофирчилик йўлингизни Раббимиз ўзи мархаматласин. Келаси сафар эфир орқали учрашгунча хайир. Омон бўлинг.