Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги хикояда Илхомнинг қаттиқ касал бўлиб, ўлим тўшагида ётиб, дўстларининг ибодатлари ёрдамида бироз ўзига келган эди. Лекин бу билан, Илхом рўзасини бузишга мажбур эди. Хиротга жўнаш вақти яқинлашганда, у Нарсехга бошидан кечирган воқеяни сўзлашни бошлади, ”Хиротда касал бўлиб ўлим тўшагида ётганимда, ўлишдан жуда қўрққан эдим. Чунки хозирга қараганда, мен Исо Масиҳга тўлиқ ишонмас эдим. Эндиликда касал бўлиб ётганимда юрагим тинч эди. Агар дунёдан кўз юмганимда эди, Раббим билан бирга бўлишимни аниқ билар эдим. Худога бўлган садоқатимни исботламоқчи бўлганимда Қуддусда мазам қочиб қолди. Бунинг сабаби эса аслида бошқада, яъни, рўза тутишга қилган қасамим, соғлиғимнинг ёмонлашига олиб келди. Менга бўлган ғамхўрлигин учун сендан жуда миннатдорман. Андрей билан бирга мен учун ибодат қилган пайтда, у ўқиган оятлар эсингдами?” деб сўради Илхом. Нарсех, ”Ҳа, эсимда. У Филиппиликларга мактубини ўқиятган эди. У ерда Павлус Филиппиликларга ибодат қилгани ҳақида оятлар бор эди. Булар эсимда, чунки мен ҳам сен учун ибодат қилаятган эдим.
Павлус улар учун ибодат қилар экан, уларни уч йўл билан ўсишларини айтди, яъни, севгида, билимда ва адолатликда. Мен сен учун ибодат қилганимда, адолатли хукум чиқаришинга ва шу йўсин рўза тутишни тўҳтатишинг учун ибодат қилган эдим. Бу менинг сенга бўлган адолатли хукмим эди. Кейин, ушбу адолатли хукм сен ва Худонинг ўртасида эканини сездим. Шунда мен фақат ўзимнинг адолатли хукмим учун ибодат қилишда давом этдим.” “Севикли биродарим, менга кўрсатган ғамхўрлигинг, тўшагим олдида ўтириб ибодат қилганларинг, нақадар менга содиқ эканингни намойиш этди. Тўшакда ётар эканман, бир фикр қайта қайта хаёлимга келаверди, у ҳам бўлса, руҳий содиқлик менга эмас, аксинча, Худога тегишлидир” деди Илхом. Унинг айтган гаплари худди дардини айтятганде туюлар эди. “Агар фақат нон еб сув ичишда давом этиб, ўлганимда эди, бу менга тегишли бўлган бўлар эди. Сен олиб келган шўрвани ичмаганим, менинг мағрурлигим сабачидир. Шунда, шўрвани ичиб, Худога содиқ эканимнинг намойиши бўлди.” Шунда Нарсех ҳам, “Мен ҳам жуда хавотирда эдим, чунки сахрога хурсандчиликда эмас, аксинча мотам кайфиятида боришдан қўрққан эдим” деди. Азизлар, ўрганган ҳақиқатларни яхшироқ тушунишингиз учун, баъзи саволларга жавоб излайсиз деган умиддаман. Улар қуйидагича: Фисих байрам олди рўза тутиш қириқ кун олдин бошланади. Нима учун Илхом таслим бўлмай, охиригача фақат нон ва сув билан кифояланишга қарор қилди? Биродарлар, унинг олдига овқат олиб келишган эди, лекин улар у учун фақат ибодат қилишди. Нима учун? Ўз иродангиз орқали қила олинадиган ишда, Худонинг жавобини кутиб ибодат қилганмисиз? Нима учун Илхом рўза тутишни бас қилиб, шўрвани ичди? Содиқлик ҳақида қандай вазиятларни бошингиздан кечиргансиз? Жавобларни эса dilkash@najot.com манзилига йўлланг.