4:32

Ишончи буюк аёллар

MP3

Қадрдон тенгдошим, опа – сингил ва онахонлар, сизлар билан ўтган галги суxбатимизда Инжилдаги аёллар ва уларнинг имонлари xақида бир оз суxбатлашиш имконига эга бўлган эдик. Бугун xам Инжилдаги аёллардан ўрганишни давом эттирамиз. Худованд одамзодни гуноx занжиридан қутқариш, уларга нажот бериш учун Исо Масиxни юборган эди. У хизматини бошлаган кунидан Ўзининг Масиx эканлигини яширмаган. Аммо Яxудийлар Унинг Масиx эканлигига ишонишмади. Албатта баъзи бир яxудийлар Унинг Масиx эканлигига иошниб, Унга имон келтирдилар. Xазрати Исонинг қудратли таълимоти, ғайриоддий мўъжизалари xақида эшитиб-кўрган бўлсалар xам уларнинг юраклари қаттиқ эди. Яxудийлар ўзларидан бўлмаган бошқа халқни менсимасди. Улар Самарияликлар билан гаплашишмасди, xолбуки Самарияликлар уларнинг қўшниси ва улар xам қисман яxудий эдилар. Аммо Яxудийлар Самарияликларни тоза яxудий эмас, деб улар билан мутлақо гаплашмас эдилар. Xазрати Исо Ўз халқининг орасида яшаб, таълим бериб, мўъжизалар яратаётган бир пайтда, ғайрияxудий бир аёл Унинг олдига илтижо билан келади. Бу аёл канъонлик, яъни қадимда яxудийлар билан тескари бўлган фаластинлик эди. У: “- Эй, Xазрат, Довуднинг ўғли, менга раxм қил! Қизимни жин жуда қаттиқ қийнаяпти, — деб фарёд чекди. Лекин Исо унга бир оғиз xам жавоб бермади. Шогирдлари келиб: — Уни қўйиб юбор, у орқамиздан додлаб юрибди, — деб Исодан илтижо қилдилар. Исо эса жавоб бериб: — Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари xузурига юборилганман, — деди. Шунда аёл яқинроқ келиб: — Эй, Xазрат менга ёрдам Бер!, деб Исога сажда қилди. Исо: — Болалардан нонни олиб итларга бериш яхши эмас, — деган жавобни қайтарди. Аёл: — Худди шундай xазрат, лекин итлар xам хўжайинларининг дастурхонидан тўкилган ушоқларни ейдилар-ку! – деди. Исо буни эшитиб аёлга: — Эй аёл, сенинг ишончинг буюк, сен тилагандек бўлсин, — деди. Аёлнинг қизи эса ўша заxоти соғайиб кетди.” Бу парчадан ўзимизга тегишли хулоса чиқариб олишимиз мумкин. Аёл исроиллик эмасди. Шундай бўлса xам У Исо хақида эшитиб, Унинг қудратига ва Худо томонидан юборилганлигига ишониб, Унинг ёнига илтижо билан келди. Даставвал бу парчани ўқиганингизда, Xазрати Исо бу аёлга нисбатан бунча шафқатсиз бўлди экан, деб ўйлаган бўлсангиз керак. Бу табиий. Аммо Исонинг бундай йўл тутишига сабаб бор эди. Исроилликлар-ки Унинг Масиx эканлигига ишонмаётган экан, ғайрияxудий бу аёлнинг ишончи қай даражада экан? Шуни синаб кўрмоқчи бўлган деб ўйлайман. У аёлга нисбатан бир оз шафқатсизлик қилган бўлса xам, аёлнинг имонини синаб кўриш учун қилган эди. Энди аёлнинг сифатларини кўриб чиқсак. У Исо Масиx xақида эшитди. Ўзининг қийин аxволига фақат Угина ёрдам бера олишига ишонди. Ва астойдил xаракат қилди. У бир ёки икки марта сўраб Исо Жавоб бермагач, индамай хафа бўлиб орқасига қайрилиб кетавермади. У Исо ваУнинг шогирдлари орқасидан эргашиб, қизига ёрдам беришини сўраб, додлаб юраверди. То Исо Масиx бирор жавоб айтмагунча, уларнинг орқасидан қолмади. У Исонинг қудратига шубxа билан қарамади. Унинг қизини фақат шу Зот қутқара олишига қаттиқ ишонди. У камтарлик, қатъият ва ишонч билан сўрайверди. У Исонинг айтган сўзларига донолик билан жавоб берди. Унинг шу xаракатлари учун xам қизи шифо топди. Сиз бу аёл xақида тинглаб туриб ундан нималарни ўргандингиз? У қийинчиликларни xам енгиб ўтишга астойдил xаракат қилган аёл, камтар аммо шу билан бирга қатъиятли аёл. Энг муxими у ишончини йўқотмади. Ғайрияxудийларнинг яxудийлар билан муносабати яхши бўлмаса xам, у аёл Исонинг олдига боришга қарор қилган. Қарор қилибгина қолмасдан, то Исо унга жавоб қайтармагунча, қатъият билан сўрашда давом этди. Демак биз xам ундан қийинчиликларни енгишга ахд қилишни, қатъиятликни, камтарликни ва xозиржавобликни ўрганишимиз мумкин экан. Сизда шундай сифатлар бор бўлса, бу учун Яратувчингизга шукр айтинг. Аммо бундай сифатларни ўзингизда топмаётган бўлсангиз, асло кайфиятингизни чўктирманг. Худованд сизда шундай сифатларни шакллантиришга қодир. Бунга ишонинг ва Ундай астойдил, қатъийлик билан сўрашни бошланг. Унинг сизга бўлган муxаббати чексиздир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top