3:27

Сехай Толесса

MP3

Бу воқеа 1980 йилларда Эфиопияда содир бўлганди. Сехай Толесса исмли аёл ўн йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Нега? Бор-йўғи Исога эргашгани учун. Эфиопия Коммунистлари унинг масиҳийлигидан хабар топиб роса қийнашди. «Дастлаб, қўлларимни тиззаларим орқасига қўйиб боғлашди-да, оёқларимни осмонга қилиб боғлаб қўйишди» — деб эслайди Сехай. «Оғзимга кир латталарни тиқиб, суякларим сингунча савалашди. Кейин эса қиррали тошлар тўкилган йўлакдан қочишга мажбур қилишди. Суякларим синган, калтак зарбидан ажралиб кетган парча-парча этларим осилиб югурардим. Югуриб қаёққа ҳам борардим, тутиб олиб, 62 маҳбус сақланаётган тор ва қоронғи камерага тиқиб қўйишди. Бу хонада ётиш уёқда турсин, ўтиришнинг ҳам иложи йўқ эди. Ҳожатга бориш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Хонада биргина тешик бўлиб, маҳбуслар у ергача етиб боролмасдилар. Чунки бурилишнинг ҳам иложи йўқ эди. Синган суякларим зирқирар, оёқларимдан қон оқарди. Сув ичиш учун идиш тутишга ҳам мажолим келмасди. У ерда доктор ҳам, дори-дармонлар ҳам йўқ эди. Атрофимдаги маҳбусларнинг менга раҳми келиб, шалвираб осилиб ётган этларимни жой-жойига қўйиб, синган оёғимни латта билан боғлаб қўйишди. Маҳбусларнинг ёрдами Билан қувватга кирдим. Ҳамма тик турганча ухлар, баъзида бир-бирига суяниб ухлаш насиб этарди. Ëлғиз паноҳим, нажоткорим Худога суянишдан, Ундан умид қилишдан бошқа чорам йўқ қолмаганди. Худонинг қудрати ва мўъжизаси билан титилиб кетган этларим ўз жойига тушиб, суякларим битиб кетди.

Тор камерадаги ҳолат шунчалик оғир эдики, ҳатто ўлимимга ҳам рози эдим. Аммо Худо менга куч, умид ва дўстлар берди. Кучга киргач, қоронғида маҳбусларга ўз гувоҳлигимни айтиб бердим.

Нажотимни улар билан бўлишдим. Бир йил қандай ўтганини билмайман аммо шундай азоблар ва қийинчиликлар орасида ҳам Худо мен билан эканини ҳис қилдим. Балки ишонмассиз, аммо Худо мана шу қийинчиликларни енгишимга ёрдам берди» — дейди Сехай Толесса. У ўн йиллик қамоқ жазосининг бир йилини мана шу тор ва қоронғи камерада ўтказди. Қоронғуликда ўтказилган бир йил унинг кўзларига ўз таъсирини ўтказди. У кўр бўлиб қолди. Уни қийнашар экан, ҳар сафар: «Хўш, сени шунчалик севган Исо Масиҳинг қани?», — дея мазаҳ қилишарди. Бироқ Сехай қалб кўзлари сўқир золимларга ачинарди ҳолос.Ўн йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққан Сеҳай ёш биродарларнинг: «Сизни қийнашаётганда, шунчалик азоб тортаётганингизда, Исо Масиҳ қаерда эди?», — деган саволларига шундай жавоб берди:

«Азоб тортган бўлсам ҳам, Исо Масиҳ ҳар доим мен билан бирга эди. Ўша сассиқ, заҳ, тор ва қоронғи хонада У мен билан бирга эди. Азобларим орасида менга далда, умид ва куч бўлиб турди. Айнан ўша ерда Мен унинг Шоҳлар- Шоҳидан-да юқорироқ ва улуғроқ эканини ҳис қилдим. Бир пайтлар У мен учун калтакланган, мен учун хочга михланган ва мен тортган азобларни тортган эди. Энди эса мен Унинг учун шу азобларни тортдим. Мен ўша азоблардан ўта олганим ва У учун азобларга дучор бўлганимдан Худойимга шукроналар айтаман. Қаерда, қандай ҳолатда бўлмайлик, У ҳар доим биз билан бирга бўлар экан.» Азиз тингловчи, мана шундай гувоҳликларда баҳраманд бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top