3:15

Шогирдларнинг имони

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Калом бизга Раббимиз ҳақида кўп нарса ўргатади. Ҳар сафар бир парчани ўқир эканмиз, турлича сабоқ ўрганамиз. Исонинг 5000 минг кишини тўйдиргани ҳақидаги парчани ҳамма ўқиган. Мен ҳам. Дастлаб ўқиганингизда, Исо Масиҳнинг нақадар марҳаматли ва ғамхўр эканини кўрасиз. У халқнинг оддийгина бир кунлик овқати учун ҳам қайғурган. Бу парчадан Раббимиз ҳақида кўп нарсаларни билишимиз мумкин. Аммо кейинги сафар бутунлай бошқа бир манзарага дуч келасиз. Келинг шу сабоқни сиз билан баҳам кўрайлик.

Исо қараса, халойиқ кўплашиб У томонга келаётган экан. Исо Филиппдан: — Буларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? – деб сўради. Бу гапни эса уни синаб кўриш учун айтганди, Ўзи нима қилишни биларди. – Буларнинг ҳар қайсисига оз-оздан берсак ҳам, икки юз кумушлик нон етмайди-ку – деб жавоб берди.

Нарратор 2 Шунда шогирдлардан бири, Петрнинг укаси Андрей Исога: — Бу ерда бир болада бешта арпа нон ва иккита балиқ бор эмиш, лекин кўпчиликка бу нима ҳам бўлар эди, — деди. – Одамларни ерга ўтқазинглар, — деди Исо. … Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди-ю шогирдларига бўлиб берди, шогирдлар эса ким қанча истаса, ўтирганларнинг ҳаммасига бўлиб берди. Балиқлар билан ҳам худди шу йўлни тутди. Одамлар еб тўйди. Бундан кейин Исо Ўз шогирдларига: — Қолган бурдаларни териб олинглар, ҳеч нарса исроф бўлмасин, — деди. Шогирдлар одамлар еган бешта арпа нондан ортиб қолган бурдаларни териб олишди, ўн иккита сават чиқди. Шунда одамлар Исонинг қилган ибратли мўъжизасини пайқаб: — Ҳақиқатдан ҳам Бу оламга келадиган Пайғамбар экан, — дедилар.

Нарратор 1 Келинг энди, шогирдларининг қандай йўл тутганини кўриб чиқамиз. Бу парчада ўн икки шогирд ва уларнинг орасидан Филипп билан Андрей тилган олинган. Филипп Исо Масиҳнинг саволига қандай жавоб берди? Раббимиз нега билиб туриб, Филиппга шундай савол берди? Каломда бу гапни уни синаб кўриш учун айтгани ёзилган. Филипп эса: — Буларнинг ҳаммасига оз-оздан берсак ҳам, икки юз кумушлик нон етмайди-ку! – деб жаво берди. Икки юз кумуш танга ўша пайтда бир одамнинг ўртача бир ойлик иш ҳақи бўлган. У одамларнинг кўплигига қараб, буларни тўйғазиш учун бир ойлик иш ҳақи ҳам етмайди- деб ўйлаган. Ҳақиқатдан ҳам шундай эди. Аёллар ва болаларни ҳисобламаганда 5000 эркакни тўйғизиш учун ростдан ҳам бир ойлик маош камлик қиларди. Филипп инсоний фикр қилиб, борини айтди.

Нарратор 2 Аммо Петрнинг укаси Андрей қандай йўл тутди? У Исонинг гапини эшитиб, бир болада бешта арпа нон ва иккита балиқ борлигини айтди. Энди унинг қандай ўйлаганини қараб чиқайлик. У шогирдлар ўз кучи билан бирор нима қилолмаслигини яхши биларди, аммо Исо Масиҳ улар билан экан, шу озгина емак билан ҳам бирор нарса қилиши мумкинлигини тахмин қилди. У ўзларида борини Исонинг олдига олиб келди. Исо эса борини марҳаматлаб, баракали қилиб берди. Ортиб қолган нон бўлаклари эса ўн икки сават чиқди. Шогирдлар авваллари Исо Масиҳнинг мўъжизаларини кўрган бўлсалар ҳам, яна бир марта Унинг илоҳий Зот эканини тан олишди. Шу каби ибратли воқеалар ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг сайтимизга ташриф буюринг

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top