Азиз тингловчилар xар сафаргидай бугун xам сизлар билан дийдорлашиб турганимиздан хурсандмиз. Биз аёлларнинг суxбатлашадиган мавзуларимиз xеч қачон тугамайди, зеро xар нарсадан хабардор бўлиш ва xар соxадан бир оз маълумот олиш зарар қилмайди. Атрофга назар ташласангиз, ўзи адвокат-у, аммо тикиш-бичишни xам пишириқни xам қойиллатадиган аёллар борлигини кўрасиз. Ёки бўлмаса оддийгина уй бекаси, боласини мактабга тайёрлашни xам, тикишни xам, пиширишни xам ва xаттоки машина xайдашни xам биладиган аёллар бор. Аёл киши мумкин қадар бўш ўтирмасликни ва кўпроқ xунар ўрганишни хоxлайди. Xар бир она ўғил уйлаш тараддудига тушар экан, эпли-шудли, пиширишни, бичиб-тикишни биладиган ва энг асосийси ўғлига муносиб қизни топишга xаракат қилади. Чунки аёл киши учун рўзғорда асқотадиган xар қандай ишни билгани яхши. Биз суxбатимизни аёл киши билиши керак бўлган ишлардан бошладик, аммо асосийси бу эмас. Бизнинг энг асосий вазифамиз турмуш ўртоқларимизга муносиб ёрдамчи бўлишдир. Хўш, қандай қилиб эрларимизга муносиб ёрдамчи бўла оламиз. Бу вазифа бошқа юқорида санаб ўтган ишлардан бир мунча оғирроқ. Зотан бу вазифа бизнинг бутун xаётимизни ташкил қилади. Худованд Адан боғида инсоннинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб ёрдамчи яратаман, деганида қандай аёлни назарда тутган эди. Муқаддас калом эрларимизга муносиб бўлиш xақида нима дейди? Шу саволларга бирин-кетин жавоб берамиз. Инжил китобининг 1 Бутрус 3 боби 1-2 оятларида: “Масиxдан ибрат олиб, сиз хотинлар xам ўз эрларингизни бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон xақида Бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар.”- деб ёзилган. Аммо бу оятларни ўқигач, яна савол туғилади. Масиxдан қандай ўрнак оламиз? Шу саволга жавоб топиш учун 1 Бутрус 2 бобининг охирига қарайлик. 1 Бутрус 2 боб 23 оятда Масиx xақида шундай ёзилган: “Масиx xақорат қилинганда xеч кимга xақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканида эса xеч кимга таxдид қилмас эди. Фақат одилона xукмловчи Худога Ўзини топширар эди.” Бу оят юқоридаги саволимизнинг айнан жавоби. Энди шу жавобни бир оз кенгайтириб, аёлларнинг xаётига тадбиқ этиб кўрсак, яна xам равшанлашади. Аёл, аёл бўлгани учун xам турмуш ўртоқлари уларни тушуна олмайдилар. Турмушда баъзан аёл эрини, эр эса аёлини тушунмайдиган xоллар бўлади. Эр аёлини тез-тез ранжитиб қўяди. Бу ранжитиш, сўзлар орқали ёки эътиборсизлик орқали бўлиши мумкин. Xар бир аёлнинг xаётига назар ташласак, бундай ранжитишларнинг турли хил сабабларини кўрамиз. Баъзан эса аёл эрининг муносабатларидан азоб чекади. Деярли 100 фоиз аёллар эрларининг ранжитишларига нисбатан ўз жавобларини берадилар. Масалан xақоратга нисбатан xақорат билан, ранж ва аламга-ранж алам билан жавоб берадилар. Бироқ, биз юқорида ўқиганимиздай, Масиx xақоратга xақорат билан жавоб қайтармас эди. Азоб чекканида эса фақатгина одилона xукмловчи Худога ўзини топширар эди. Биз xам Масиxдан ибрат олиб, эрларимиз бизларни хафа қилганида, ўзимизни Худога топширсак, Худога эримиз ва ўзимиз учун ибодат қилсак, Худованднинг ишларини кўрамиз. Аёл киши турмуш қурганидан сўнг ўз хоxишларига кўра яшай олмайди. Бутунлай эрининг xукмронлиги остида бўлади. Бундай xолатга кўника олмаган аёлларга xаётнинг xар қандай масалаларида эрларига бўйсуниши уларга нисбатан инсофсизликдай туюлади. Ўзимизнинг хоxишларимизга қайсарлик ва қўзғалон орқали эришиб бўлмайди. Энг яхши йўл, бу Худога топширишдир. Агар xамма хоxишларимизни Худога топшириб Худо айтганидай, эрларимизга бўйсунсак, устимизга Унинг марxамати ёғилади. Муносиб ёрдамчи бўлиш учун бир умр ўрганамиз. Худодан сизни муносиб ёрдамчи қилишини сўранг. Худованднинг Руxи сизга ёр бўлсин! Омин!