MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Дмитрий – бу исм Ҳаворийлар китобида Павлуснинг исми билан бирга келади. У қандай одам эди? Ҳаворийлар китобида асосан ҳаворийларнинг дунё бўйлаб қилган ишлари ҳақида ёзилган. Ҳаворий Павлус ўзининг саёҳатларидан бирида Эфес шаҳрига келади: «Худо Павелнинг қўллари билан кўп қудратли ишларни қилар эди. Ҳатто унинг баданига теккан рўмоллар ва камарлар ҳам беморларнинг устига қўйилганда, улар касалдан халос бўлар, ичларидаги ёвуз руҳлар эса чиқиб кетарди. … Имон келтирганлардан кўплари эса келиб, қилмишларини очиқ эътироф этишарди.» (Ҳав 19:11-12, 18). Ҳаворий Павлус Эфес шаҳрида бир катта қаршиликка дуч келди. Павлус Худо йўлида қанчалик самарали хизмат қилаётган бўлса, унга қарши бўлганлар сони ҳам шунча кўпаётган эди.

Нарратор 2 Калом бу ҳақида шундайд дейди: «Ўша кезларда Раббимиз Исо йўлига қарши деярли кучли ғалаён юз берди. Димитрий исмли бир заргар кумушдан Артеми маъбадларини ясаб, санъаткорларга кўп фойда келтирарди. Димитрий санъаткору ҳунармандларни йиғиб, «Биродарлар! – деди,- Сизларга маълумки, бизнинг фаровонлигимиз бу ҳунар орқалидир. Эфесдагина эмас, балки қарийиб бутун Асия вилоятида бу Павел: инсон қўли билан ясалаётган бу буюмлар худо эмас, деганини ўзларингиз кўриб эшитиб турибсизлар. Шу гап билан у кўп одамларни авраб йўлдан оздирди. Шундай қилиб, ҳунаримиз эътиборсиз бўлиб қолиш хавфигина эмас, балки бутун Асия ва бутун дунё сиғинадиган буюк маъбуда Артемиснинг маъбади ҳам арзимайдиган нарсага айланиб, маъбудлар улуғворликдан маҳрум бўлиб қолиш хавфига дуч келдик» (Ҳав 19:23-27).

Нарратор 1 Димитрий асли Эфес шаҳридан бўлиб, қўли гул заргар уста эди. У шу иши орқали жуда кўп пул топар, бой кишилар ўз ҳайкалларини яратиш учун уни тез-тез олдиларига чақириб туришарди. У ўз ишининг устаси бўлгани аниқ. Энг ёмони, у Худонинг ишига қарши чиқаётганида эди. Агар Масиҳийлар ҳаётига қарайдиган бўлсангиз, қаерда ўсиш бўлса, ўша ерда шайтон ҳам бўлади. Одамларнинг Павлус айтган янги бир одамга ишониши уларни ҳавотирга солиб қўйди. Чунки Павел одамларга инсон қўли билан яратилган бутларга эмас, ҳақиқий ва тирик Худога ишонишга ундаётган эди. Бу эса Димитрий каби моҳир заргарларни ҳавотирга солиб қўйди. У моҳир заргар бўлиши билан бирга яхшигина нотиқ ҳам экан. У одамларни ўз фикрига ишонтира олди.

Нарратор 2 У Павлусга қарши чиқиш билан ўз ишини ва топаётган пулини сақлаб қолишни ўйлади. Бугун ҳам орамизда баъзи имонлилар ўз мавқеи ва фойдасини ўйлаб, Худо ишига беписандлик билан қарайди. Ëки бўлмаса, уни бутунлай бўлмаса ҳам вақтинчаликка тўхтатиб туришни маъқул кўради. Худога қарши тураётганлар имонсизлар эмас, баъзан имонлиларнинг ўзлари бўладилар. Худо йўлида хизмат қилаётганлар эса йўлларидан чиқадиган Димитрийга ўхшаш кишилардан асло қўрқмасликлари керак. Чунки Худонинг Ўзи бу ҳолатни бошқаради. Димитрий ҳам бутун халқни масиҳийларга қарши қилиб қўйгач, яҳудийлар ва бошқа миллат кишилари Павелга қарши бўлиб қолишди. Аммо Худо ҳар қандай муаммога ечим топади ва сизни бу қийинчиликдан ўзи билан бирга олиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top