MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Ҳаворийлар китобининг бошидаги Петр билан бўлган бир воқеа менга жуда ёқади. Петрни зиндонга ташлашгач, ухлаб қолди. Тун яримида эса фаришта келиб, қўлидаги кишанларини ечиб юборди. Дарвозаларни очиб ташлади. Петр туш кўраяпман деб фариштанинг ортидан эргашиб кетаверди. Йўл бошига етгандан кейингина бу нарса тушида эмас ўнгида бўлаётганини тушуниб етди. Ҳаворийлар билан бундай ҳолат тез-тез юз берган. Яна шунга ўхшаш мўъжизалардан бири Павлус билан Сила қамоқдалигида юз берди. Каломда улар ҳақида шундай ёзилган: «Уларни жуда кўп калтаклашгандан кейин зиндонга ташлаб, қаттиқ қўриқлашни зиндонбонга буюрдилар. У ҳам олган амрига кўра, уларни зиндоннинг ички бўлмасига қамаб, оёқларини кундалаб қўйди. Тун яримлаб қолганда, Павел ва Сила ибодат қилиб Худони куйлашар эди; маҳбуслар эса уларни тинглаб туришарди.

Нарратор 2 Тўсатдан шиддатли зилзила юз берди-да, қамоқхонанинг пойдеворини силкитиб ташлади». Ўша пайтда маҳбуслар ҳам Павел билан Сила ҳам нима бўлаётганини англай олмай қолган бўлсалар керак. Бу Худонинг иши эканини зилзила ўтиб, эшиклар очилиб, кишанлари бўшаб қолгандан кейин билишган. Ҳайратланарли томони шундаки, улар қочиб кетишмади. Бечора зиндонбонга ачинишган бўлса керак. Зиндонбонни кўришганида оилали, ўз ишини сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиладиган, яхши кишига ўхшаган бўлса ажаб эмас. Келинг, воқеанинг давомини ўқиймиз: «Ўша заҳоти барча эшиклар очилиб, ҳамманинг кишанлари бўшаб қолди. Зиндонбон эса уйғонган заҳоти зиндон эшикларининг очилиб қолганини кўрди. У қиличини қинидан суғуриб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди, чунки маҳбуслар қочиб кетишган, деб ўйлади». Калом ҳамманинг кишанлари бўшаб қолди, деб айтади.

Нарратор 1 Демак, кишанлари бўшаб қолган маҳбуслар қочиб кетишган. Фақат Павел билан Сила қочмаган. Маҳбусларнинг қочганини кўрган зиндонбон қўрқиб кетиб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди. Шунда Павел баланд овозда бақириб: — Зинҳор ўз жонингга қасд қилма, биз ҳаммамиз шу ердамиз! – деди. Зиндонбон чироқ сўраб, зиндонга югуриб кирди ва титраб Павел билан Силанинг пойига ўзини ташлади. Уларни ташқарига чиқариб: — Жаноблар, нажот топиш учун нима қилишим керак? – деб сўради. Унинг бундай сўраганига қараганда, Павел билан Силанинг нажот ҳақидаги Хушхабарини эшитган. Улар эса- Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг ножот топасизлар, — дейишди. Зиндонбон узоқ вақт хизмат қилиб, ҳеч қачон бундай мўъжизани, бундай софдил маҳбусларни кўрмаган эди. У Павел билан Силани уйига олиб борди, яраларини ювди, овқатлантирди.

Нарратор 2 Бошида уларнинг қочиб кетишидан қўрқаётган зиндонбон, энди ўзи маҳбусларни уйига олиб келди. Қилган яхшиликларига яхшилик билан жавоб қайтарди. Шундан сўнг бугун оиласи билан сувга чўмилиб имон келтирди. Бугунги кундаги қамоқхона бошлиқлари ҳам маҳбусларнинг қандайлигини билишади. Уларнинг характерлари, қандай одамлигини қилаётган ишларидан ўзларини тутишидан билиб олишади. Худо бугун ҳам имонлилар билан мана шундай мўъжизаларни қилиши мумкин. Бугун ҳам қамоқхона бошлиқлари ҳам соқчилари ҳам Худонинг қудратини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин. Худо буни истаган пайтида, истаган одами билан қила олади. Азизлар Муқаддас Каломда учрайдиган шаҳсларнинг ҳаётидан ўзингизга хулоса чиқаришни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга ёрдам беришга тайёр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top