Нарратор 1 «Орангизда ким энг кичик экан, мана у буюк ҳисобланади» (Лука 9:48).
Ассалому алайкум. Инсон сифатида ҳаммамиз ўзимизни жуда яхши кўрамиз. Ўзимиз ҳақимизда ўйлашга, ўз режаларимизни амалга оширишга, истакларимизни бажо бўлишига, хуллас нимаики бўлса, ўзимиз учун бўлишига жуда катта эътибор берамиз. Баъзи вақтларда ўз-ўзимизга шунчалик берилиб кетамиз-ки, Худони ҳам унутиб қўямиз. Бундай пайтларда Худо бизга нима демоқчи бўлаётганини ҳам англамаймиз. Шунчаки ўз-ўзимиз билан овора бўламиз. Бу машғулот бизга жуда ёқади. Агар Каломга қарасангиз, бу борада ёлғиз эмаслигимизни кўрасиз. Лука 9 бобда Исо Масиҳ шогирдларини Унинг ўлимига тайёрлаш учун, Ўзининг тез орада ўлишини айтди. Бироқ шогирдлар Унинг бу гапларига қандай муносабатда бўлишди?
Нарратор 2 Келинг яхшиси, Муқаддас Каломнинг ўша жойини ўқиб эшиттирамиз: «Исонинг қилаётган ишларидан ҳамма таажжубда экан, У Ўз шогирдларига: «Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! – деди. – Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилиши муқаррардир. Шогирдлар бўлса, бу сўзни тушунмадилар. Бу сўз уларнинг тушунчасидан яширин бўлиб, маъносига етмадилар, Исодан сўрашга эса қўрқар эдилар» (Лука 9:43-45). Исонинг нега бундай деганини билишга уриниш ўрнига «ким катта» деган баҳсга киришиб кетдилар. Улар орасида бу каби фикрлар кўп бўлгани аниқ. Ўша пайтда ҳам Исонинг сўзларига эътибор қаратмай, «орамизда ким катта экан» деган мулоҳазага боришган. Исо Масиҳ уларнинг фикрларини биларди. Негадир инсонлар орасида каттаси бўлишга интилиш кучли. Бирор бир касб эгасимисан, ўша касбда энг катта бўлишга, энг яхшиси бўлишга тиришадиганлар жуда кўп.
Нарратор 1 Шогирдлар орасида ҳам шундай бўлган эди. Менимча бизни буюкликка томон юришимизга тўсқинлик қиладиган нарса ҳам мана шу буюк бўлиш истаги бўлса керак.
Исо Масиҳ буюклик томон олиб борадиган йўлда эди. У буюкликка хиёнатга учраш, рад этилиш, азоб чекиш ва ўлим орқали бораётганди. Калом бу ҳақида шундай дейди: «Масиҳ Худонинг қиёфасида бўла туриб, Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади. Лекин Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирди У. Кўринишида инсонлар сингари бўлди. У Ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди. Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди» (Фил 2:6-9). Илоҳий Зот одам қиёфасида одамларга хизмат қилиб юрди. У Ўзини камтар олди, режа бўйича хочдаги ўлимга итоат этди.
Нарратор 2 Биз шундай қила оламизми? Шогирдлар шундай қила олармидилар. Бу ҳақида ўйламай туриб, ким катта, дея баҳслашишарди. Унинг мақсади бор эди. Ана шу мақсад йўлида, ҳар қандай қийинчиликларга чидашга, бўйсунишга тайёр эди. Буларнинг бари биз учун. Исо Масиҳ бизни ўйлар экан, улар азоб чекишимга ва нажот беришимга арзийди, деб ҳисоблаган. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, сиз ҳам Худо иродасини биринчи ўринга қўясизми? Унинг хоҳишини бажариш йўлида қийинчиликлар, хиёнат, азобланиш ва ҳар куни ўзингиз учун ўлишга тайёрмисиз?! Худо мана шу қийинчиликлардан ўтишингизга арзийди, деб ўйлайсизми? Агар жавобингиз «Ҳа» бўлса, унда сиз ҳам буюклик йўлидан кетаясиз. Инсоният ва Худо ўртасидаги муносабат сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com эшиклари сиз учун ҳамиша очиқ.