MP3

Нарратор 1 «Мана, Мен сизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай беозор бўлинглар» (Мат 10:16).

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Ҳар сафар юқоридаги оятни ўқир эканман, Раббимиз Исо Масиҳ бизнинг қандай аҳволга тушишимизни олдиндан билганига амин бўламан. Бу оят ва бу огоҳлантириш ўша даврдаги шогирдлардан кўра, бизга кўпроқ керак. Исо Масиҳ уларни хушхабар айтишга юборар экан, мана шу сўзларни айтиб огоҳлантирганди. Биз ҳам бугунги кунда «илондай зийрак, каптардай беозор бўлишимиз керак.» Ўша даврда ҳаворийлар бу сўзларнинг маъносини биздан кўра яхшироқ тушунишган. Юнон тилида «зийрак» сўзи, «phronimos» деб берилган. У зийрак, фаҳм-фаросатли, аввалдан ҳис қиладиган, деган маъноларни билдиради.

Нарратор 2 Биз бошқалар билан муносабатда мана шундай зийрак ва фаҳм-фаросатли бўлишимиз керак. Бизга зиён етказиши мумкин бўлган хатолардан қочиб, хавфни олдиндан сеза билишимиз лозим. Илондай зийрак бўлиш учун илоннинг ўзи қандайлигини билиб олиш ҳам ёмон бўлмайди. Биз «содда» ёки «беозор» деб таржима қилган сўз қадимий Грек тилида «akeraios» деб айтилган. Бу сўз «алдов аралашмаган», «ҳеч қандай соҳталиксиз» деган маъноларини берган. Биз ким ва қандай инсон бўлмайлик, ҳаётимизда шундай ҳолатлар бўладики, ундай пайтларда ҳақиқатни айтгандан кўра, ёлғон ишлатиб ҳолатдан осон қутулиб кетиш мумкин бўлади. Аммо Раббимиз бизга бундай қилишни маън этади. Қандай қилиб бир вақтнинг ўзида ҳам зийрак ҳам содда бўлиш мумкин.

Нарратор 1 Худо бизларга айёр бўлишни ўргатмайди, чунки биз аёрликни Унинг ёрдамисиз ҳам ўрнига қўямиз. У биздан бир вақтнинг ўзида ҳам зийрак ҳам солиҳ бўлишимизни истайди.

Бизнинг тилимизда «содда» сўзи кўпинча ахмоқ, ўта лапашанг деган маъноларни билдиради. Бундай одамни осонгина алдаб кетиш мумкин. Аммо Исо Масиҳ назарда тутган соддалик бутунлай бошқа маънода эди. У бизнинг шубҳа-гумонлардан ҳоли тарзда зийрак ва осонгина ахмоқ бўлмайдиган содда бўлишимизни истайди. Биз бир вақтнинг ўзида ҳам зийрак ҳам содда бўлсак, ҳеч ким бизни ахмоқ қила олмайди. Чунки бундай одамни ниятини аввалдан зийраклигимиз билан сезиб оламиз.

Нарратор 2 Имонлининг бугунги кунда Худо хизматини қилиши осон эмас. Шунинг учун ҳам кўпчилик биродарлар, Исо Масиҳ назарда тутганидай «зийрак ва содда» бўлишдан кўра, беозор ёлғонни ишлатишни маъқул кўришади. Сизнингча, беозор ёлғонни ишлатиш тўғрими?! Раббимиз буни маъқуллаган бўлармиди?! Жавобни виждонингиз бергани маъқул. Хуллас, ҳам «илондай зийрак ҳам каптардай содда» бўлиш осон эмас. Ёлғон ишлатмай, ўз-ўзимизни ҳимоя қилиш ҳам. Бироқ биз учун мумкин бўлмаган нарса, Худо учун имкони бор-ку! Исо Масиҳ айтган мана шу икки ҳислатга эга бўлишни истасангиз, уларнинг манбаи бўлган Худога мурожаат қилинг. У сизга керакли доноликни беради. Муқаддас Калом бу ҳақида шундай дейди: «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради» (Ëқуб 1:5). www.najot.com ва dilkash@najot.com. Бу сизга ёрдам бериши мумкин бўлган сайтлар манзили. Марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top