3:30

Йил ойлари

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум қадрли ота оналар. Бугунги оилавий эртагимиз нафақат фарзандларингизга, балки сизнинг ўзингизга яхши нарса ўргатишига аминмиз. Эртагимизни эштишига тайёрмисиз? Унда бошладик.

Қадим-қадимда йил ойлари бугунгидай тартибли эмас экан. Улар ўзлари истаган пайтда келишар, ўзлари истаганча қолишаркан. Инсонларгина эмас ҳайвонлар ҳам нима қилишни билмай қолишаркан. Қишда уйқуга кетадиган ҳайвонлар, қачон ухлаб қачон туришни аниқ билишмас, узоқ иссиқ юртларга учиб кетадиганлари эса, қачон учиб кетиб, қачон қайтиб келишларини билмас эканлар. Хуллас, йил жуда тартибсиз ўтаркан. Бундан одамлар ҳам ҳайвонлар ҳам жуда чарчашибди.

Нарратор 2 Йил ойларининг тартибсиз иш тарзини кўриб, орамизда баъзи шундай одамлар борлиги ҳақида ўйладим. Улар ҳам мана шундай иш тутадилар. Ишларини, кунини, вақтини тартибга солиб олмайдилар. Бетартиб кечирилган ҳаёт, бетартиб қилинган иш кишини ҳам атрофдагиларни ҳам толиқтиради. Йил ойлари бу тартибсизликка қандай жавоб топганинини билишни истасангиз эртагимизнинг давомини эшитинг.

Шунда Январ ойи ҳамма ойларни йиғиб, шундай дебди: — Биродарлар, ортиқ бундай яшаш мумкин эмас, ҳамма ўз билганини қилади. Ҳаётимизда тартиб йўқ. Бу тартибсизлик билан табиатга, ҳайвонларга ва одамларга зарар етказяпмиз. Келинглар, келиб кетишимизни тартибга солиб олайлик. Шунда ўзимизга ҳам яхши бўлади. – Йўқ, — дебди Ноябр. — Ҳозирги ҳолатимиз яхши, ундай бўлса, ким биринчи бўлади, деб талашиб қоламиз- дебди.

Нарратор 1 Бошқалари эса бу фикрга қўшилишибди. – Бу яхши фикр, — дебди ораларида кимдир. Ўзимизни тартибга солиб олишимиз яхши, аммо гуруҳ-гуруҳга бўлиниб олсак, ундан ҳам яхши бўларди назаримда. – Унинг фикрига қўшиламан, — дебди Март. Илиқ ойларни бир гуруҳга, иссиқларини бир гуруҳга, салқинларини бир гуруҳга, совуқларни ҳам бир гуруҳга тўпласак, яхши бўларди – дебди. Ундай бўлса, орамиздан энг каттасини, энг биринчи келадиганини топиб олайлик – дейишибди бошқа ойлар. Ноябр бу сафар ҳам уларнинг фикрига қўшилмабди. Суҳбат давомида Ноябрнинг қайсарликларига сабр-тоқат билан чидаган Январ маслаҳат учун уккига юзланибди. – Укки, сен суҳбатларимизни эшитиб турибсан, қандай маслаҳат берасан – дебди. Укки эса йиғилиб турган ўн иккита ойга разм солиб, «Яхши фикр қилдинглар. Ҳаммангиз гуруҳ-гуруҳга бўлинганингиз яхши, аммо Январ сен жуда ақлли, босиқ ва сабрли экансан. Бошқа биродарларингни ҳам ўз измингга сола олдинг.

Нарратор 2 Шунинг учун йил бошида сен туришинг керак. Йилнинг охирига эса Ноябрни қўйинглар. Ноябр уккининг гапидан норози бўлибди. Укки эса: — Сен жуда охирги бўлмайсан. Йилни хурсандчилик билан тугатадиган ой ҳам маъсулиятли бўлиши керак. У йилни байрамларга бой, хурсанд ҳолда кузатиши керак. Сенда эса бу сифат йўқ. Шунинг учун сен ўн биринчи бўласан, дебди. Бу фикр ҳамма ойларга маъқул тушибди. Январ феврал биринчи келадиган қиш ойлари бўлибди. Март, Апрел, Май ойлари эса баҳор ойлари бўлишибди. Июн, Июл ва Август ойлари эса иссиқ ёз ойлари бўлишибди. Сентябр, Октябр эса пишиқчилик, куз фаслида эканликларидан хурсанд бўлишибди. Фақат Ноябр ўзининг ахмоқлиги, қайсарлиги туфайли на қиш на куз бўлиб қолибди. Шунинг учун ҳам бу ойда ҳаво кўпинча булутли ва совуқ бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top