4:27

Қийин дамларда Унга ишона олиш

MP3

Азизлар xар биримизнинг xаётимиз қийинчиликларга тўла. Агар ортга қарасак қанчадан-қанча қийинчиликларни бошимизда кечирганимизни кўрамиз. Уларнинг xар бир алоxида бир тариx бўла олади. Xар бир қийинчиликлар бизни xаётда мустаxкамроқ туришимизга ёрдам беради. Бугун асосан қийин дамлар xақида суxбатлашар эканмиз, шундай дамларда Худовандимизга ишона оламизми? Xаётингиз бир маромда xеч қандай тўсиқларсиз кетаётганда У xақида соатлаб маъруза ўқиш ва Унга ишониш xам осон бўлади. Аммо бир муаммо пайдо бўлиб xаётингиз бутунлай остин-устун бўлиб кетаётганда Унга ишонишингиз аввалгидай осон бўлмайди. Худованд биздаги ишончни кўтариш ва ишончимизни синаш учун xаётимизга қийинчиликлар келишига йўл қўяди. Қийинчиликлар орқали бизни ўстиради ва имонимизни мустаxкамлайди. ОДамлар қанчалик кўп бўлса, муаммолар ва қийинчиликларнинг сони xам шунча кўп ва турфа хил. Одам xаёт экан муаммолар xеч қачон тугамайди. Бирини xал қилсангиз бошқа бири бош кўтариб туради. Моддий қийинчилик, қариндошлар билан муносабатдаги қийинчилик, руxий қийинчилик, турли хил келишмовчиликлар, соғлик борасидаги муаммолар ва бошқалар. Бу каби қийинчиликлар ва муаммоларни соатлаб давом эттириш мумкин, аммо уларнинг xар бирига дуч келганимизда саросимага тушиб қоламиз ва ташвишланамиз, имонимиз бир зумда парланиб кетгандай бўлади. Xа, бундай қийинчиликларни кўтариш осон эмас. Айниқса оналарга. Тасаввур қилинг, сиз доимо Худога болаларингиз учун тинмай ибодат қиласиз. Уларнинг ақлли, донно ва Худо йўлида солиx фарзандлар бўлиб ўсишини сўраш баробарида, уларни соғлом сақлашини xам сўрайсиз. Аммо шундай ибодат қилиб юрган кунларингизнинг бирида бир фарзандингиз жиддий касал бўлиб қолди. Ўзингизни қандай xис қиласиз. Бирданига тушкунликка ва ваxимага тушасиз. Менимча шундай ибодат қилишингиз аниқ: «Худовандим, Отажоним, мен Сендан доимо болаларимнинг соғлигини сўраб ибодат қилаётган эдим-ку! Уларни xар қандай касалликлардан узоқроқ сақлагин, уларни xимоя қилгин, уларнинг касал бўлишларини кўтаролмайман деган эдим-ку! Нега шундай бўлаяпти, Нега бунга йўл қўйдинг?” Бу xолатни доимо фарзандлари учун ибодат қиладиган ва сўнгра боласи касал бўлган онагини яхши тушунади ва xис қилади. Ўшандай xолатни xис қилинг. Бунда xар бир онага жуда қийин бўлади. Бундай пайтларда xаста боладан ёки отадан кўра она кўпроқ азоб чекади. Кўнглига қил xам сиғмайди. Ахир фарзандларини эсон-омон улғайтириб, ўз соғлиқлари xақида ўзлари қайғурадиган бўлгунларига қадар xеч бир касал қилмасдан катта қилиш xар бир онанинг орзуси. Фарзандларимиз жиддий касал бўлганларида Худовандга ишонишимиз қийин бўлади, Унга xамма воқеаларни топшириб қўйиш, xолатни қабул қилиб Унга ишониш осон бўлмайди. Шундай пайтларда Худовандни айблайдиганлар xам топилади. Аммо шуни билингги Худованд қийинчилик пайтида xам сизни ташлаб кетмайди. У сизга xар доимгидан xам яқинроқ. У бизга қийинчиликлар берган тақдирда xам, ўша қийинчликлар ичида биз билан бирга бўлади. Xаётингизда нима юз бермасин xаммасини Худованд яхшиликка ишлатишини унутманг. Xаётингизни, бўлаётган воқеаларнинг xаммасини Худованднинг қўлига топширинг. Унинг Ўзи сизга ғамхўрлик қилади. Сизни бошқаради. Шундай пайтларда ишончингизни йўқотманг. Душманнинг ёлғонларига қарши туринг. Худованднинг ваъдаларини ўзингизга эслатинг. Нимаики сўрасангиз ишонч билан сўранг, чунки Инжилда ёзилишича: «…ишонмаган одам Раббимиздан бирор нарса оламан деб хомтама бўлмасин”, — деб ёзилган. Нимаики сўрасангиз Худовандга ишониб сўранг. У учун мумкин бўлмаган нарса йўқ. Аммо тинимсиз ибодатда бўлинг. У сизга берган қийинчиликни тинчлик билан қабул қилинг, ва сизга шу муаммо ва қийинчиликнинг жаовбини бериши учун тинмай ибодат қилинг. У сизни эшитади. У сиз билан бирга. У сизнинг Отангиз. У сизни xеч қачон ташлаб қўймайди. Сизнинг xаётингиз учун Унинг махсус режалари бор. Сиз фақат Унинг бошқараётган ишларини камтарлик билан қабул қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top