3:27

Мен Масиҳийман

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Биласизми, эрамизнинг бошларида яҳудийлар биринчи марта «масиҳий» деган сўзни Исо Масиҳнинг шогирдларига қарата ишлатар экан, бу сўз масхаралаш ва камситиш маъносида келган. Бироқ илк масиҳийлар бу сўзни катта фаҳр билан қабул қилишди. Ана шундан буён масиҳийлигидан фаҳрланган ва шунинг учун қийноқларга дуч келган инсонлар сонининг адоғи йўқ. Шундай инсонлардан бири бу эрамизнинг 172 йилларида яшаган Франциялик Бландина деган аёл эди. Уни азоблаш учун тайинланганлар, аёлни турли йўллар билан қийноққа солиб кўришди. Охири жазолаш уларнинг силласини қуритиб қўйди. Агар бу аёлнинг ўрнида бошқаси бўлганида, биз қўллаган жазоларнинг биринчисидаёқ жон таслим қилган бўларди. Бунинг жони бунчаям қаттиқ экан-а. Ҳали ҳам тирик – дейишарди, ўзаро.

Нарратор 2 Бландинани ва бошқа имонлиларни азоблаганлар қийноққа солсак, чидай олмай имонидан юз ўгиради, деган мақсадда қаттиқ азоблаганлар. Аммо у жуда ахдида қатъий, қийноқларга чидамли ва Худо қудратига тўлиб тошган аёл эди. Ҳар сафар қийноққа солганларида фақат бир гапни такрорларди: «Мен Масиҳийман.» Бу гаплар улар берган қийноққа жавоб бўлибгина қолмай, ўзининг заифлигига далда ҳам эди. Унинг баданларига бир неча марта қизиб турган темир босишган. Ëввойи ва йиртқич буқалар олдига ташлашган. Бу онгсиз мавжудод уни шохлари орасига олиб отган пайтларда ҳам Худонинг қудрати билан тирик қолди. Унинг жуда кўп қийноқлардан омон чиққанини кўрганлар ҳайратдан ёқа ушларди. Ундан олдинги эркаклар у чидаган кўплаб қийноқларининг бирига чидамаган эди. Шу ҳолатнинг ўзиёқ азобловчиларнинг ҳайратини оширарди.

Нарратор 1 Уни қамоқдаги алоҳида хонада сақлашарди. У энг ёвуз жиноятчилардан ҳам қаттиқроқ қўриқланар ва унга шундай муносабатда бўлишарди. Аммо Худога шукрки, У ҳамма жойда бемалол ишлай олади. Уни қийноққа солганлар орасида ўрта ёшлардаги бир ходим бор эди. У Бландинанинг шунча қийноқлардан тирик чиққанини кўриб, чиндан ҳам Худо уни ҳимоя қилаяти, деган фикрга борди. Ва аёлга яширинча овқат олиб келадиган бўлди. Шу овқатлар билан Бландина аста-секин оёққа тура бошлади. Қамоқхона бошлиқлари унинг доктор олдига боришини ҳам таъқиқлаб қўйишди. Аммо Худо унинг танасини шифолаётган эди. Калтаклар зарбидан парчаланиб кетган гўштлари яна қайтиб изига туша бошлади. Юлинган сочлари ўса бошлади. Худо уни яна аввалги гўзал холига келтирди. Аммо ҳакам уни қилич билан чопиб ўлдиришга буйруқ берди.

Нарратор 2 У Исо Масиҳни Нажоткорим деб тан олмасидан олдин бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаси бор эди. Бой оиласи, ҳурматли ва обрўли отаси, ҳусни, қулайликлари бор ҳаёти бор эди. Аммо Худо хушхабаридан сўнг буларнинг бари ҳеч нарсага арзимаслигини билди. Ҳаёти, дунёқараши, фикрлари бутунлай ўзгарди. Энди у ҳаётнинг қадрини зебу-зар ва бойликда деб билмасди. Унинг учун Худо билан бир озгина мулоқотда бўлиш, минг кун зиёфатда ўтиришдан афзалроқ бўлиб қолди. Чиндан ҳам бу аёлнинг матонатига, чидамига, қудратига ҳайрон қолиш мумкин. Биз ҳам Худонинг қудрати ва муҳаббатини билан ҳар нарсага қодир бўламиз. Худонинг бошқаруви, юраклардаги қўрқувни сиқиб чиқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top