3:40

Исроил шоҳи Ëҳу

MP3

Narrator 1 «Бошингга бало ёғдираман, сени илдизингдан қуритаман. Исроилдаги сенга қарашли эркак зотини, ҳоҳ қул бўлсин, ҳоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман. Исроилни гуноҳга ботириб, Эгамизни ғазаблантирганинг учун, сенинг хонадонингни Набат ўғли Ерибомнинг хонадони куйига, Охиё ўғли Башонинг хонадони куйига соламан.» (3 Шоҳ 21:21-22).

Ассалому алайкум. Бу сўзлар кимга қарата айтилганини биласизми? Худо Илёс пайғамбар орқали Исроил шоҳи Аҳабга мана шу сўзларни етказган эди. Худо нима демасин, албатта уни бажаради. Унинг сўзлари шак-шубҳасиздир. Худо бу ишларни Исроил шоҳи Ëҳу орқали амалга оширди.

Narrator 2 Яҳу шоҳлар зотидан эмасди. У оддий, мард лашкарбоши эди. Ахаб ўлгач, унинг ўрнига ўғли Охазиё шоҳ бўлди. У ҳам қабиҳ ишлар қилишда отасидан қолишмасди. Ундан сўнг эса Ахаб ўғли Йўрам тахтга чиқди.

Бир куни пайғамбар Элишай пайғамбарлардан бирини чақириб, унинг қўлига ёғ идиш берди-да, Исроил лашкари ичидан, лашкарбоши Ëҳуни топиб, уни Исроилга шоҳ этиб тайинлашни буюрди. Бу пайтда Яҳудо шоҳи Охазиё яраланган Исроил шоҳи Йўрамни кўргани кетган эди. Пайғамбар лашкарбоши Ëҳуни чақириб, уни Элишай айтганидай, Исроилга шоҳ қилиб тайинлади. Шоҳ бўлгач, Яҳу Исроил шоҳи Йўрамни ҳам, Яҳудо шоҳи Охазиёни ҳам ўлдирди. Сўнгра Йизрилга қайтиб бориб, Изабелни турган жойидан пастга улоқтиришни буюрди. Ëҳу ўта усталик билан Ахабнинг етмишта ўғлининг бошларини ҳам олдирди.

Narrator 1 Ахабнинг бошқа қариндошларини ҳам битта қўймай қириб ташлади. Унинг ҳаёти ҳақида ўқиргансиз, бу одамнинг Худога садоқатли эканини кўрасиз. Гарчи у Худонинг қонунларига бутун қалби билан итоат этмаган бўлса ҳам, Худо Илёс пайғамбар орқали айтганларини сўзсиз бажарди. У ўзидан олдинги ўтган шоҳларнинг бир хатосини такрорламади. Бу Баалга сиғиниш эди. У Исроилдаги Баалга сиғинадиганларнинг ҳаммасини, айёрлик билан Баалнинг уйига келтириб, қиличдан ўтказишни буюрди. У Баал учун аталган қурбонгоҳларни, тепаликларни ҳамма ҳаммасини бузиб, Баалнинг уйини ёқиб юбордилар. Ëху ҳар сафар Худо башорат қилган ишни бажарар экан, бундан фаҳрланарди. Эгамиз Ëҳуга шундай деди: «- Менинг олдимда тўғри иш қииб муваффақият қозондинг. Ахаб хонадонига қарши Мен нима истаган бўлсам, ҳаммасини қилдинг. Бунинг учун сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради.»

Narrator 2У Исроил ерида Баалга қарши сажда қилишга барҳам берган бўлса ҳам, Ëҳу Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибон қилган гуноҳларга эргашди, яъни Байтил ва Дандаги олтин бузоқларга сажда қилишдан қайтмади.

Биз ҳам қисман Ëҳуга ўхшаймиз. Худонинг баъзи амрларини бажариб, бошқаларини бажармаймиз. Баъзиларини бажаришга чин дилдан киришамиз-у, баъзиларига унчалик эътибор қилмаймиз. Шунинг учун ҳам, Худо билан муносабатимиз ривожланмайди, ўзимиз ҳам руҳан ўсолмаймиз. Ишончим комил-ки, кўпчилигимиз, Худонинг бизга аймоқчи бўлганларини эшитишни, Уни руҳан кўришни истайди. Аммо Исроил шоҳи Ëҳуга ўхшаб иш тутадиган бўлсак, бундан умид қилмасак ҳам бўлади. Муқаддас Каломдаги шаҳслар ҳаётидан ўрнак олишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top