3:37

Шолнинг дўстлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дўстингиз борми? Инсонинг ёлғиз бўлиши яхши эмас. Ҳар бир одамнинг чин дўсти бўлиши керак. Танишлар ҳаммада топилади. Аммо чин дўст ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз билан бирга бўла олади. Сизга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Сиз учун жони ачийди, сизга қайғуради. Исо Масиҳ ердаги уч йиллик ҳаётида давомида, жуда кўп мўъжизалар қилди. Касалларни шифолади. Одамларга келишдан мақсадини баён қилди. Биз Худодан бизга Исо Масиҳни бергани учун, нажоти учун миннатдормиз. Акс ҳолда биз ҳам руҳан майиб ва мажруҳ бўлиб яшайверардик. Нажот нималигини билмасдик. Бугун бир шол одамнинг дўстлари ҳақида гаплашамиз. Гаплашишдан олдин, воқеа қандай бўлганини эслаб олайлик: «… Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди.

Narrator 2 Унинг уйда эканлиги маълум бўлгач, тезда кўп халойиқ тўпландики, ҳатто эшик олдида ҳам жой қолмади. Шу орада тўрт киши кўтариб келаётган бир шол одамни Унинг олдига олиб келишди. Халқ кўплигидан Исога яқинлашишнинг имконини тополмай, улар Исо ўтирган уйнинг томини тешиб туйнук очишди ва шолни тўшаги билан туширишди. Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Болам, гуноҳларинг кечирилди, — деди. …У…шолга қараб: — Сенга айтаман, ўрнингдан тур, тўшагингни олу, уйингга кет! – деди. Шол шу ондаёқ ўрнидан туриб кетди-ю, тўшагини кўтариб, ҳамманинг кўз олдида чиқиб кетди. Барча ҳайратга тушди»(Марк 2:1-12). Жуда ажойиб парча. Бир шолни дўстлари Исонинг олдига олиб келишди. Шолнинг ўзи Исо Масиҳга ишонганми йўқми буни билмаймиз. Аммо парчада дўстлари бунга шак-шубҳасиз ишонганини кўришимиз мумкин.

Narrator 1 Улар қийналиб бўлса ҳам, узоқ йўлдан, тўрт кишилашиб, дўстларини Исо Масиҳнинг олдига олиб келишди. Келиб қарашса, уйга, Исонинг олдига дўстини олиб киришнинг иложи йўқ. Шунда томга чиқишди. Шол одамни томга олиб чиқиш ҳам осон бўлмаган. Томга чиқишгач, эса бу бировнинг уйи, — демасдан, томни тешиб, шол дўстини Исонинг олдига туширишган. Уларнинг ишончи шунчалик кучли эдики, Исо буни дарҳол пайқади. Бу тўрт киши Исо шол дўстларини тузата олишига жуда қаттиқ ишонишарди. Шунинг учун ҳам ҳеч иккиланмай, қийинчилик билан бўлса ҳам, шолни Унинг олдига олиб келишди. Йўлдаги ҳар қандай тўсиқларни енгишди. Парча дўстларнинг ишончи ҳақида шундай дейди: «Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Болам, гуноҳларинг кечирилди,- деди». Нега шолнинг ишончини кўриб, деб ёзилмаган? Биз ҳам ҳаётда қоқиламиз. Ишончимиз камаяди. Худо йўлида юролмай қоламиз.

Narrator 2 Ўша шолдан фарқимиз қолмай, тушкунликка тушиб, руҳий ҳаётимизни яна давом эттира олмай қоламиз. Шундай пайтда, биз учун, Худога ишонадиган, Худодан бизни шифолашини ишонч билан сўрайдиган дўстларимиз бўлса қандай яхши. Ўша шолга ҳавас қилсак арзийди. Худонинг ишлари қизиқ. Шол ишонмаса ҳам, дўстларининг ишончи учун, ўша шолни шифолади. Аминманки, дўстларининг ишончи орқали шифо топган, шол ўша заҳоти, Худонинг қудратини, инояти ва муҳаббатини кўриб, ишончи уйғонган. Бизнинг ҳаётимизда ҳам Худо мана шундай ишлайди. Баъзан адашиб, Унга етарлича ишона олмасак ҳам, дўстларимизнинг ишончи орқали, бизни шифолайди. Уларнинг илтижосига жавоб беради. Худонинг ажойиб ишлари ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top