MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётимизда учрайдиган баъзи бир воқеалар Худо билан муносабатимизга ўхшаб кетади. Фақат Худони яхши билганимиздан кейингина Худонинг бизга нақадар меҳрибон ва мурувватли эканини ҳис қиламиз. Худо, Муқаддас Руҳ ва имонли ўртасидаги муносабат бизнинг оиладаги муносабатга ўхшаб кетади. Келинг, буни ўғлим билан бўлган воқеа асосида тушунтириб бераман.

Ўтган йили ўғлим олти ёшга тўлди. Туғилган куни келишидан олдин, турмуш ўртоғим билан унга нима совға қилиш ҳақида узоқ ўйладик. Кейин эса велосипед олиб беришга қарор қилдик. У энди олти ёшда, бемалол велосипед миниши мумкин. Бу унинг соғлиғига ҳам яхши. Чиройли, ўзи ёқтирадиган рангда велосипед сотиб олиб, омборга яшириб қўйдим. Кейин эса, ўғлим билан гаплашдим. Суҳбат чоғида мен бажаришим керак бўлган нарса, унда туғилган кунига велосипед олишга хоҳишни уйғотиш эди.

Narrator 2 Суҳбатимиз жуда ажойиб ўтди. Унда туғилган кунида велосипед совға қилишимизни истади. Мен эса унга: «Кел, шу ҳақида Худога ибодат қиламиз» , — дедим. У билан бирга ибодат қилдик. Уч кундан кейин эса ўғлим ўзи истаган ва сўраган нарсасига эришди.

Бу бир мисол ҳолос. Аммо шу мисол бизга Муқаддас Руҳ ҳаётимизда қандай ишлашини билишимиз мумкин. Муқаддас Руҳ Худонинг иродасини билади. Унинг биздан нима исташини ҳам, бизга нималар бермоқчи бўлганини ҳам билади. Унинг вазифаси бизда Худо бизга бермоқчи бўлган нарсаларга хоҳишни уйғотиш. Биз Худонинг фарзандлари бўлсак-да, доим ҳам бизга нима яхши, нима фойдали эканини билмаймиз. Муқаддас Руҳ эса билади. Шунинг учун ҳам ибодат чоғида, Калом ўқиш пайтида бизга Худонинг иродасини маълум қилади. Худо биз учун аллақачон тайёрлаб қўйган нарсага бизни тайёрлайди, токи биз ҳам ўша нарсани истайлик.

Narrator 1 Биз Худонинг иродасидаги нарсани истаган пайтимизда, ўша нарса аллақачон «Худонинг омборида» турган бўлади. Биз Худо иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади ва ибодатларимизга жавоб беради. Бу Худонинг иродасини бизга маълум қилган Муқаддас Руҳнинг ишисиз битмайди.

Муқаддас Руҳнинг сизга гапиришини билиш жуда муҳим. Муқаддас Руҳнинг бизга гапиришини қандай билсак бўлади, деган саволга аниқ бир жавоб бериш мушкул. Фақат шуни биламан-ки, У сизга гапирганида, сиз албатта гапираётган У эканини билиб оласиз. Қалбингиз сезади. Ундан бирор нима эшитганингизда, ўз хоҳиш-истакларингизни ташланг. Ўша дамда юрагингизда фақат Унинг иродасини қилиш ҳохишигина қолсин.

Narrator 2 Ибодат қилишни бошлаганингизда, Муқаддас Руҳ юрагингизда ишлаб, Худонинг иродасига кўра ибодат қилишга ундайди. Бу худди Каломдаги қуйидаги оятнинг амалга ошишига ўхшайди: «Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради» (Фил 2:13).

Ҳар сафар Худо Муқаддас Руҳ орқали сизга бирор нарса деганида, уни кундалигингизга ёзиб қўйинг. Биз инсонлар унутувчанмиз, шунинг учун Худонинг иродасини ёзма ҳолда сақлаган яхши. Бу сизнинг руҳан ўсишингизга ёрдам беради. Азизлар бу ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top