MP3

Narrator 1 «Бунинг устига, Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини илмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади» (Рим 8:26-27).

Ассалому алайкум. Агар Худога чин дилдан ишонсангиз, У билан мулоқот қилишни истайдиган инсон бўлсангиз, албатта Унинг Каломини ўқийсиз. Бир нарсани сўрашга ижозат беринг: Калом ўқиганингизда кундалик тутасизми? Агар жавобингиз «Ҳа» бўлса жуда яхши, «Йўқ» бўлса, кундалик тутишингизга тўғри келади. Бу жуда фойдали. Калом ўқиганимизда, Худо бизга очиб берган оятларни ёзиб қўйишимиз, бу каломга нисбатан ибодатимизни ҳам қоғозга тушириб қўйишимиз бизга келажакда Худо ҳаётимизда қандай ишлаганини ва ишлаётганини кўришимизга ёрдам беради.

Narrator 2 Кейин эса Худо сизга очиб берган Каломга биноан иш кўринг. Унга амал қилишга киришинг.

Муқаддас Руҳ бизга ҳақиқатни очиб беради. Ҳақиқат бу шунчаки биз ўрганишимиз керак бўлган нарса эмас. У – шахс. Исо Масиҳ «Мен ҳақиқат ва ҳаётдирман», — дегани ёдингиздами? У бизга абадий ҳаётни берганида, Ўзини ҳам берган эди. У бизнинг ҳаётимиз ва ҳақиқатимиз. Биз Худо билан ибодат орқали муносабат қилганимизда, У бизга ҳақиқатни ошкор қилади.

Narrator 1 Шу онда барҳаёт Зотнинг ҳузурида турганимизни англаймиз. Худонинг Руҳи бизга Худо биздан нима исташини Каломи орқали маълум қилади. Худо биздан нима истаётганини билгач эса, Унга мослашишими керак.

Ибодат қилиш яхши, аммо у фақат бир томонлама бўлиб қолмаслиги керак. Сизнинг Худога ибодат қилишингиздан кўра, Худонинг ибодат чоғида сизга нима дегани муҳимроқ ва аҳамиятлироқ. Худо сиз-у бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аммо У ибодат қилишимизни истайди. Ибодат чоғида Худо Ўз фарзандларига Муқаддас Руҳ орқали гапиради. Агар Муқаддас Руҳ ибодат қилаётганингизда сизга ҳақиқатни намоён қилса, билингки, Худо сизнинг ҳаётингизда ишлаяпти. Ибодат чоғида ўз хоҳишларингизни эмас, Худонинг иродасини билишга қизиқинг. Агар шундай қилсангиз, Худо сизнинг юрагингизда ишлаб, Ўзи истаганча ибодат қилишингизга ундайди.

Narrator 2 Кейин эса Муқаддас Руҳ сизга Худонинг иродасини маълум қилади. Унинг иродасини билиш қандай ажойиб! Қалбингиз Муқаддас Руҳга тўлганда, сиз фақат Худонинг иродасини бажаришни истайсиз. Уни бажариш учун куч, ирода, сабр-тоқат сўрайсиз. Бу ибодатнинг бир босқичи ҳолос. Ибодат қилиб бўлгач, Худодан кўпроқ тасдиқ излайсиз. Агар кузатсангиз, Калом ва биродарлар орқали ибодатингизда олган жавобга тасдиқни ҳам топасиз. Бироқ бу ҳам энг муҳим босқич эмас. Энг муҳим ва биздан талаб этиладиган босқич бу – итоат этишдир. Худо билан ибодат орқали гаплашсангиз, Худо Муқаддас Руҳ орқали иродасини намоён қилса ва сиз бунга итоат этмасангиз, бари беҳуда. Бўйсунсангизгина, Худо сиз орқали Ўз мақсадини амалга оширади. Худо билан мулоқот қилар экансиз, энг муҳимини ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top