3:11

Об-Ҳаво ва сизнинг соғлиғингиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Об-ҳаво сизга таъсир қиладими? Танантизда оғриқ, мадорсизлик, тез чарчашни ҳис этасизми? Улар об-ҳаво ўзгарган пайтларда сизни безовта қиладими? Атрофингизга қаранг, ҳар учинчи одам худди сиз каби бундай ҳолатларни бошидан кечиради. Бу – об-ҳавога таъсирчанлик белгиси бўлиб, кўп одамлар танасидаги ўзгаришларга қараб об-ҳавонинг инжиқлигини сезади. Агар об-ҳаво айнишини танангиз олдиндан билса, демак сиз ҳам метеопатсиз.

Метеопат нима дегани, ёки бўлмаса улар қандай одамлар? Метеопатларнинг алоҳида хусусияти шундаки, улар бир неча соат олдин ҳаво ўзгаришини ҳис эта олишади.

Narrator 2 Қадим замонларда бундай хусусият учун одамни жодугарликда айблашган ёки ҳар нарсани олдиндан билувчи ноёб қобилият эгаси сифатида эъзозлашган. Немис шоири Гёте: «Ҳавонинг ўзгаришидан азият чекадиганлар, одатда ўткир ақл эгаларидир», — деган эди. Ҳақиқатдан ҳам фаранг мутафаккири Вольтер совуқдан депрессия ҳолатига тушиб қолса, композитор Вагнер булутли ва ёмғирли об-ҳавога чидай олмаган. Бугунги кунда кўпчилик аёллар эркакларга қараганда икки баробар кўпроқ об-ҳаво ўзгаришидан азият чекаркан. Ундан ташқари йирик шаҳарларда яшайдиганлар кичик, тинч ва осойишта жойда яшайдиганларга нисбатан уч баробар кўпроқ об-ҳаво ўзгаришидан азият чекар эканлар. Аёлларнинг эркакларга нисбатан кўпроқ азият чекиши аёллардаги гормон сабабчи бўлса, катта шаҳарларда яшайдиганларнинг азият чекишига экологик ноқулай шароит сабаб бўларкан.

Narrator 1 Киши ўзининг метеопат ёки метеопат эмаслигини билиш учун қуйидаги белгиларга эътибор бериши керак. Метеопатларнинг об-ҳавога боғлиқлиги учта даражага бўлинади; енгил, ўртача ва оғир.

Енгил даражасида киши ўзини лоҳас ва мадорсиз ҳис қилади.

Ўртача даражада эса организмда объектив ўзгаришлар бошланади: қон босими, пульс тезлиги, нафас олиш, тери ранги, кардиограмма, қон таҳлили, ичаклар фаолияти ритмлари ўзгаради.

Оғир ҳолатида эса ўртача ҳолатдаги каби ўзгаришлар бўлади-ю, аммо фақат оғир кўринишда.

Қадимги табобатчилар об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ ҳолатларга жуда жиддий қарашган. Тибет асарларидан бирида шундай ёзилган экан: «Ëмғирли ва кучли шамол турган пайтларда бўғинлардаги оғриқ кучаяди».

Narrator 2 Бугунги кунда одамларнинг фақат бир қисмигина об-ҳавони олдиндан ҳис эга олади. Бу нарса биз учун ғайри оддий ҳолат. Бироқ ҳайвонлар учун бу табиий эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Масалан, мушуклар совуқ бошланишидан олдин, уй ичида думалоқланиб олади. Қушлар эса ёғингарчилик бошланишидан олдин,ъ учиш ва сайрашдан тўхтайди. Баъзи олимларнинг айтишича, бир вақтлар одамларнинг ҳаммаси ҳам об-ҳавони олдиндан ҳис эта билишган экан. Қадрли муҳлислар сиз ҳам ҳаво ўзгарган пайтларида ўзингизни текшириб кўринг. Сизни бир-биридан ажойиб мавзулар қизиқтирса, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Талаб ва истакларингизни ҳам мана шу манзил орқали маълум қилишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top