Narrator 1 «Мусо тоққа – Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан уни чақириб, шундай деди: — Исроил халқига шундай деб айт: «Мен Эгангиз Мисрликларни нима қилганимни кўргансизлар. Бургун ўз болаларини қанотлари устида кўтариб келтиргандай, мен сизларни кўтариб, ҳузуримга олиб келганимни ҳам кўргансизлар. Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар»» (Чиқиш 19:3:5).
Ассалому алайкум. Мусо пайғамбарнинг Синай тоғига чиқиб, Худодан ўн амрни қабул қилиб олгани ёдингиздами? Бугун ўн амрнинг тўртинчиси ҳақида гаплашамиз. Бешинчи амр нима эди, дейсизми? Келинг ўн амрнинг ҳаммасини бир қайтариб оламиз.
Narrator 2
Мендан бошқа Худоларга сажда қилманг. 2. Ўзларингизга ҳеч қандай бутни, ёки осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. 3. Эгангиз Худо – Менинг исмимни суиистеъмол қилманг.
Шаббат кунини муқаддас деб айириб олиб, бу кунга риоя қилиб юринг. Ҳамма ишларингизни бажариш учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога, аталган …кундир.
Ота-онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади. 6. Қотиллик қилманг. 7. Зино қилманг.
Ўғрилик қилманг. 9. Қўшнингизга қарши ёлғон гувоҳлик берманг.
Қўшнингизнинг уйига ҳавас қилиб, кўз олайтирманг. Қўшнингизнинг хотинини, қулини ёки чўрисини, молини ёҳуд эшагини, унга қарашли бирор бир нарсани орзу қилманг.
Narrator 1 Мана ҳаммасини эслаб олдик. Бироқ бугун тўртинчи амр ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Шаббат кунини муқаддас, деб айририб олиб, бу кунни Худога бағишлаш ҳақида. Чиндан ҳам бизга ишлаш учун олти кун берилган. Олти кун оила аъзоларимизни боқиш, кийинтириш ва еб-ичиш учун ишлаймиз. Еттинчи кун эса Худога аталган бўлиши керак. Хўш бу кунни оила даврасида қандай ўтказиш мумкин. Кўпчилик, бу кунда Худонинг уйига бориб, уни олқишлашни, Калом ўрганишни маъқул кўради. Бу жуда тўғри ва мақтовга арзирли иш. Бироқ ҳамманинг ҳам Худо уйига боришга имкони йўқ. Бундай ҳолатда нима қилиш мумкин?! Энг яхши йўл оила аъзоларининг ўзаро тўпланишидир. Оила даврасида Худони улуғлаб бўлмас эканми? Албатта бўлади. Бу нарса Худога маъқул келиши аниқ. Энг яхшиси эрта тонгдан туриб, Худога ибодат қилинг.
Narrator 2 Кейин эса бирин кетин фарзандларингизни уйғотиб, биргаликда Худонинг кунини бошланг. Сиз ёки фарзандларингиздан бири бирор бир мусиқий асбобни чалишни билса, албатта мусиқий асбоб билан ҳаммангиз биргаликда Худони улуғланг.
Калом ўқинг. Кейин эса улардан бу сўзлардан нималарни тушунганларини сўранг. Ëки бўлмаса, Каломдан бирор бир парчани танлаб, уларга ўқиб, маъносини тушунтириб беринг. Биргаликда бу Каломни ҳаётга тадбиқ қилиш ҳақида суҳбатлашинг. Кейин эса хурсандчлик билан Худога шукрона айтиб оилавий йиғилишингизни тугатиб. Нонуштага ўтиришингиз мумкин. Агар оилавий йиғилишингизни тонгда қилишнинг иложи бўлмаса, сизга ва оила аъзоларингизга маъқул келадиган бир пайтни белгилаб, кунинг ўша пайтида Худо улуғлашингиз мумкин. Энг муҳими еттинчи кунни Худога бағишлашдир.