Азиз дугонажонлар бугунги суxбатимиздан гўзал, мафтункор, назокатли бўлиб кўринишнинг энг оддий сирларини билиб оласиз.
Биринчи қоида. Киприкларингиз гўзал бўлишини истарсиз? Унда сохта киприклардан воз кечинг. Бугунги кунда савдо расталарида энг нозик дидли қизларимиз талабларига жавоб Бера оладиган тушлар мавжуд. Бирининг вазифаси киприкни узайтириш бўлса, иккинчиси киприкларингизни гумбаздек қалин ва шу билан биргаликда табиий кўрсатади. Эxтиёжингиз бўлганини танлаб ўзингизга оро бераверинг.
Иккинчи қоида. ПАрвариш қилиниб, романтик рухда турмакланган сочлар xеч бир кишининг эътиборидан четда қолмайди. 2007 йилда эса айнан олтмишинчи йилларда урф бўлган турмаклар яна урфга кириши кутилмоқда. Нима бўлганда xам ўз дидингиздагини танланг ўшанда бетакрор бўласиз.
Учинчи қоида. Агар гўзал бўлишга қарор қилган бўлсангиз, пардоз суртишда ишлатиладиган махсус чўткачаларни харид қилишда уларнинг сифатида эътибор Беринг. Қаттиқ чўтка ёрдамида тен суртсангиз, юмшоғи ёрдамида тенга яхшилаб ишлов берасиз. Ва у қовоқларингизда чиройли ётади. Энг асосийси, пардоз қилаётганингизда меъёрга эътибор беринг. Ортиқчасини олиб ташлашдан кўра, қўшимча бўяб юбориш xар вақт осонроқдир.
Тўртинчи қоида. Организм, табиат томонидан яратилган мўъжизадир. Унга xар қандай дардга қаршилик қила оладиган қувват сингдирилганки, бу қувватни юзага чиқариш учун инсон xар вақт аъло кайфиятда юриб, хеч қачон бўлар-бўлмас нарсаларга асабийлашмаслиги даркор. ТАбассум умрни узайтиради, дейишади. Биз эса қўшимча қиламиз – табассум хуснингиз умрини узайтиради. ТАбассум қилиб юринг.
Бешинчи қоида. Организмимиздаги xар бир қисм озқ-овқатдан ўзига керакли дармондорилар, моддалар ва минералларни олганида соғлом бўлади. Бизнинг овқатланишимиз теримизга xам таъсир қилади. Терингиз xамиша соғлом ва гўзал бўлишини истасангиз уни парвариш қилишни унутманг. Ундан ташқари тери учун фойдали бўлган озиқларни қабул қилинг. Нима учун Денгиз бўйида, океанга яқин жойларда яшайдиган халқ аёллари секин қаришини биласизми? Бунинг биринчи сабаби намлик. Чунки океан ва денгизга яқин яшайдиган мамлакатнинг иқлими нам бўлади. Бу эса тери учун жуда фойдали. Ундан ташқари эса уларнинг асосий озиқлари океан ва денгиз махсулотларидир. Денгиз махсулотларида организм учун керакли бўлган барча моддалар ва дармондорилар мавжуд. Шунинг учун xам xар куни юзни етарли миқдорда намлантириб туриш зарур. Аёл кишининг ёши ўтгани сари унинг териси қурий бошлайди. Терини намланиш хусусияти камаяди. Бунинг натижасида ажинлар кўпаяди. Буни xеч бир аёл хоxламайди. Дўконларда сотиладиган намлантирувчи кремларнинг энг сифатлисини олиб кундалик тери парваришида ишлатинг. Кремлардан ташқари табиий усулдан хам фойдаланишингиз мумкин. Масалан, узум. Xар куни эрталаб ва кечқурун узум сувини тозаланган юзга суриб, 10-15 дақиқага қолдиринг. Ундан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. БУ сизнинг терингизни намлантиради ва таранглаштиради. Ундан ташқари терингиз учун қандай витаминлар кераклигини xам билиб олишингиз керак. Йигирма беш ёшдан кейин терини мунтазам парвариш қилиб туриш, унинг доимий гўзаллигини кафолатлайди. Тери учун Витамин А, Витамин С, Витамин Е лар зарур. Терини бундай витаминлар билан таъминлаш учун турли хил мевалар ва савзавотлардан ниқоблар тайёрлаб юзингизга суринг. Xар доим ниқоблар Янги бўлиши керак. Терингизнинг доимо гўзал бўлишини истасангиз юз, бўйин ва қўллар учун етарлича вақт ажратинг. Дангасалик қилманг. Узоғи билан 20 минут етарли бўлади.
Ўзингиз учун xам яшанг. Ўзингизни ташлаб қўйманг. Гўзаллик сизни xеч қачон тарк этмасин. Сиз шунга муносибсиз!