Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан олдин Муқаддас Каломдан бир оятни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. «Эгамиз буюк қудрати билан Мисрликларни мағлуб қилганини Исроил халқи кўргач, Ундан қўрқадиган бўлдилар. Улар Эгамизга ва Унинг қули Мусога ишондилар» (Чиқ 14:31).
Яратувчимиз одамлар Уни билишларини истайди. Шунинг учун ҳам У биз орқали ишлашни маъқул кўради. Атрофимиздаги инсонлар бизни билишади. Улар биз нималар қила олишимизни ва нималар қила олмаслигимизни ҳам билишади. Улар бизнинг ҳаётимизда фақат Худонинг аралашуви билангина бўлиши мумкин бўлган ишларни кўришганида, Худони билишади.
Narrator 2 Мусо билан Исроил халқи ёдингиздами? Худо Мусо орқали Исроил халқини Миср юртидан олиб чиқиб, Қизил Денгиз ёнида чодир тикди. У Исроилликларни Қизил Денгизни иккига ажратиб, қуруқликдан олиб ўтмоқчи эканини биларди. Бу Унинг режаси эди. Худо Исроил халқини ҳали Денгизга олиб келмасидан олдин, Мусога шундай деган эди: «Фиръавн сизларни таъқиб қилсин, деб Мен унинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн ва унинг лашкари устидан ғалаба қиламан. Шу орқали шуҳратга эришаман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади» (Чиқ 14:4). Хўш, натижа қандай бўлди? Каломда ёзилганидай, Исроил халқи Худонинг қудрат билан Мисрликларни йўқ қилганини кўргач, Ундан қўрқадиган бўлдилар. Шундан сўнг Худога ва Унинг қули Мусога ишондилар.
Narrator 1 Ëки бўлмаса Ëшуанинг Исроил халқини Иордан дарёсидан олиб ўтганини эсланг. Худо Ëшуага Исроил халқини Иордан Дарёси тўлиб тошиб оқаётган пайтда олиб ўтишни буюрди. Нега? «Ер юзидаги барча халқлар Эгамизнинг қудратли эканини билиш ҳамда сизлар Худойингиз – Эгамиздан бир умр қўрқишингиз учун шундай қилинган эди» (Ëшуа 4:24). Ҳа, Худо чиндан ҳам биздан Уни таниб билишимизни истайди. Худо бизнинг олдимизга биз қила олмайдиган топшириқни қўйганида, ёки бўлмаса, сиз Худодан инсон қудрати ожизлик қиладиган хизматни олганингизда шоҳ Ëҳушафат ва Исроил халқини эсланг. Жуда катта сонли душман қўшини Исроил халқига қарши юриш қилганида, шоҳ Ëҳушафат халққа рўза тутишни буюрди. Унинг ўзи ҳам рўза тутда ва тиз чўкиб Худога илтижо қилди: «О Эгамиз,… бизга қарши келаётган минглаб қўшинга қарши курашишга ожизмиз.
Narrator 2 Биз нима қилишни ҳам билмаймиз, бироқ бизнинг кўзларимиз Сенга тикилган». Хўш, Худо унинг бундай илтижосига қулоқ солдими, унга жавоб бердими? Албатта. Худо деди: «Асло қўрқма, сенга қарши келаётган минглаб қўшиндан руҳинг тушмасин, чунки бу жанг сизларники эмас, Меники. Бу жангда жанг қилишингнинг ҳам ҳожати йўқ. Ҳамма ўз жойида турсин, шунда сен билан бирга бўлган Худонинг нажотини кўрасан». Ëҳушафат Худога ҳамду-санолар айтди, Худо эса Исроил халқига қарши келаётган қўшинни мағлуб қилди. Аминманки, бу ҳаётда биз ҳам баъзан шоҳ Ëҳушафатнинг ҳолатига тушамиз. Олдимиздаги бирор бир муаммони ҳал қилишга кучимиз етмайди. Шунда Худога илтижо қиламиз, У эса бизга ёрдамга келади. Шу орқали биз ҳам атрофимиздагилар ҳам Худонинг кимлигини билиб олишади. Худога ҳамду-санолар бўлсин! Омин!