3:32

Худо жамоат орқали гапиради

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадрли тингловчилар поезд йўли ҳақидаги матални эшитганмисиз? Бир куни кўз танага: «Кел мана шу темир йўлидан юрамиз, йўл текис ва поезд ҳам йўқ экан», -дебди. Тана йўл бўйлаб кетибди. Бир оз вақт ўтгач, қулоқ танага: «Орқа томондан поезд овозини эшитаяпман», — дебди. Шунда кўз қулоққа қарши чиқиб, «Лекин мен ҳеч нарса кўрмаяпман. Мен ҳеч қандай поездни кўрмаётган эканман, демак хавф йўқ. Кел йўлни давом эттирамиз», — дебди. Тана кўзнинг гапига қулоқ солиб, термир йўл бўйлаб кетишда давом этибди. Яна қулоқ: «Мен поезднинг овозини аниқроқ ва яқинроқдан эшитаяпман» — дебди. Унинг гапига энди оёқ ҳам қўшилибди: «Ҳа, чиндан ҳам йўлнинг титрашини ҳис қилаяпман, менимча поезд келаяпти. Тана яхшиси четга чиқ», — дебди.

Агар сиз тана бўлганингизда нима қилардингиз?

Narrator 2 Кўз, қулоқ ва оёқнинг баҳсларига эътибор бермай, хавф-хатар тезда ўтиб кетади, деб ўйлармидингиз? Ёки тана аъзоларингиз орасида бўлаётган масалани овозга қўярмидингиз. Ë кўзга ишониб, йўлда давом этаверармидингиз? Ишонаманки, дарҳол четга чиққан бўлардингиз. Худо бизнинг танамизга, турли аъзоларни ва шу аъзоларга эса турли хил сезгиларни берган. Агар тананинг ҳамма аъзолари ўз ишини яхши бажарса, тана ҳам яхши ишлайди.

Жамоат Масиҳнинг танаси. Жамоат аъзолари Худодан олган қобилияти бўйича яхши ишласа, жамоат ҳам ўз ишини яхши бажаради. Худонинг ҳар бир аъзога айтганлари жамоатга маълум бўлса, жамоат Худо истаганидай иш кўради. Жамоат аъзолари жамоат билан бир бўлмас экан, ҳаётларидаги Худонинг иродасини тўлиқ тушуниб етмайдилар.

Narrator 1 Жамоат ҳам Худонинг маслаҳатини, иродасини аъзолар орқали билади.

Аммо афсуски бугунги кундаги жамоат аъзоларидаги муаммолардан бири бу уларнинг: «Ҳеч кимга боғлиқ эмасман, ҳеч кимга ҳисоб беришим шарт эмас. Худо билан муносабатда ёлғиз Худо ва мен борман», — деб ўйлашидир. Масиҳийлар Худонинг олдига Масиҳ орқали эркин кира олишади. Масиҳ уларнинг Шаҳодатгўйидир. Худо жамоатни бу дунёни қутқариш учун ишлатадиган агентидир. Худо жамоатга инсонларни бекорга олиб келмайди. Жамоат аъзоларини Худо Ўзининг нажот берадиган иродасини бажариш учун ишлатади. Жамоат бу бир тана. Масиҳнинг танаси. Шунинг учун ҳар бир аъзо Худонинг истагига кўра жойлаштирилган. Унинг аъзолари Худонинг Муқаддас Руҳи билан таъминланган. Масиҳ уларни қўллаб-қувватлайди.

Narrator 2 Худо бизларни алоҳида шахс қилиб яратгани билан масиҳий сифатида бир-биримизга узвий боғлиқмиз. Биз бир-биримизга керакмиз. Бирор бир аъзода етишмаган нарсани бошқа бир аъзо беради. Шунинг учун ҳам Худо жамоат орқали қилаётган иши, менга ҳам тегишли. Жамоатда Худонинг ишлашига қараб, мен ҳам Худога қандай жавоб беришни билиб оламан. Жамоат ичида Худо мени Ўзи истаганидай ишлатишига йўл қўяман. Ҳаворий Павлус имонлилардан доимо унинг ишига қўшилишни сўраган. Чунки Павлус хизматининг қанчалик муваффақиятли бўлиши жамоат аъзоларига боғлиқ эди. «Шунга кўра биз, Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз, Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълим-тарбия бериб, Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз.» Сиз ҳам жамоатингизга диққат билан қаранг-чи, Худо нима демоқчи экан?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top