Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётда доим ҳам биз орзу қилган ишлар учрамайди. Баъзида ўзимизга ёқмаган ишларни ҳам қилишимизга тўғри келади. То ўзимизга, хоҳишларимизга, қобилиятларимизга тўғри келадиган иш топгунча яшаб туриш учун бошқа иш қилишга ҳам мажбур бўламиз. Аммо кутилмаганда, анчадан бери ўзингиз орзу қилган ишда бўш ўрин топилди. Сизни учрашувга таклиф қилишди. Агар учрашув чоғида баъзи хатолардан ўзингизни тийсангиз, бу иш сизники бўлди, деяверинг. Суҳбат чоғида асли қандай бўлсангиз, ўзингизни шундай тутинг. Кимгадир тақлид қилиш, ўзини бу ишга унчалик қизиқмаётгандай тутиш, суҳбатдошда ёмон таъсурот қолдиради. Балки ички ҳаяжонни яшириш учун ўзингизни шундай тутишга ҳаракат қилаётгандирсиз, бироқ буни суҳбатдошингиз тушунмайди. Агар ҳаяжонланаётган бўлсангиз, очиғини айтинг: «Сизнинг компаниянгизда ишлаш мен учун шараф, шунинг учун ҳам бироз ҳаяжонланаяпман» — денг.
Narrator 2 Танқидий фикр. Сизни ишга таклиф қилмоқчи бўлган компания ҳақида танқидий фикрлар қилишга шошилманг. Албатта сизда бу компания учун янги ва яхши фикрлар, таклифлар бўлиши мумкин, бироқ бу фикрларни танқидий оҳангда айтиш, сиз истаётган ишга эришиш имконини камайтиради.
Суҳбат чоғида ҳаддан ташқари камтар бўлманг. Суҳбат — бу шу вақт давомида ўзингизнинг нималарга қодирлигингизни, ўша ишга лойиқлигингизни кўрсатадиган имконият. Агар сиз билмасдан: «Мен шунчаки оддий ишчиман» — десангиз, бу сизнинг қадрингизни туширади. Суҳбат чоғида ишингизга бевосида таълуқли бўлмаган, қизиқишларингизни, қобилиятларингизни ва тажрибаларингизни ҳам айтиб ўтинг. Бу нарсалар сизни олишмоқчи бўлган компанияда асқотиб қолиши мумкин.
Narrator 1 Мақтанчоқлик. Суҳбат чоғида ҳаддан ташқари мақтанчоқлик қилиш ҳам сизнинг зарарингизга ишлайди. Қўлингиздан келадиган ишларни, тажрибангизни, билимларингизни ҳотиржам, ишонч билан айтиш сизга фойда беради. Лекин шу маълумотларни баланд овоз ва мақтанчоқлик оҳангида айтсангиз, суҳбатдошингиз суҳбатни охирига етказмай туриб кетиб қолиши мумкин. Тил бу душман. Сиздан бирор бир савол сўрашганда, ўша саволга тўғри жавоб беринг. Ундан ошиғини айтишга ҳаракат қилманг. Ёки бўлмаса, камчиликларингиз ҳақида сўрашса, олифтагарчилик қилиб, «Камчиликларим йўқ» — деб ўтирманг. Камчиликларингизнинг ҳаммасини, рўй-рост айтиш ҳам ахмоқликдир. Яхшиси, ҳаддан ташқари меҳнаткашлигингизни, доимо ўз устингизда ишлашга ҳаракат қилишингизни айтинг.
Narrator 2 Бу каби камчиликлари бор кишини ҳар қандай компания жон деб ишга олади. Ишга олмоқчи бўлган суҳбатдош сиздан келажак ҳақидаги фикрларингизни билмоқчи бўлса, ақл билан жавоб беринг. У сиздан: «Бундан 5-10 йил кейин ўзингизни ва ҳаётингизни қандай тасаввур қиласиз» — деб сўраганда, ортиқча гапирмасдан, ишга боғлиқ орзуларингизни донолик билан баён қилинг.
Суҳбатдошда яхши таъсурот қолдираман, деб ҳаддан ташқари тилёғламалик қилманг. Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ҳам ҳаддан ошириб айта кўрманг. Сиз унга: «Мен ҳамма нарсани биламан, ҳамма нарса қўлимдан келади» — деб айтсангиз, у сизга ишонади. Бу ёлғон эса кейинчалик фош бўлиши аниқ. Яхши таъсурот қолдириш учун ўзингизни ҳаддан ташқари мақтаб юборманг.