Азиз тингловчилар xар бир киши ўз соғлиги xақида қайғуриши лозим. Шунинг учун бугунги суxбатимиз соғлиқ хақида бўлади. Аёллар доим xам болалар, иш ва уй-рўзғордан ортиб ўзларига қарай олмай қоладилар. Бундай xолатларда эса турли хил хасталиклар келиб чиқади. Мана оддий бир мисол: Она ишдан келаётиб бозорга киради ва бир икки хил мева сотиб олади. Уйга келгач болаларига беради. Ўзи эса доимий ишларга уринади, бу орада мева ейиш эсидан чиқади, эсига келганида эса мева аллақачон тугаган ёки бир иккита қолган бўлади. Ўша охирги бир иккитани xам болаларига илинади. Тўғрими? Ёш болалар организми учун мевалар ва сабзавотлар ниxоятда зарур, шу билан бирга катталар учун xам. Сиз болаларингиз xақида ўйлар экансиз ўз организмингизни xам унутманг. Сизнинг организмингизга xам мева ва сабзавотлар керак. Организмда витаминлар етишмаслиги натижасида турли хил хасталиклар келиб чиқиши сизга маълум. Соғлом оналардан соғлом фарзандлар дунёга келади. Оналар xомиладорликдан олдин xам xомиладорликдан кейин xам ўз соғлиқлари xақида қайғуришлари керак. Биз xозир қуйида келтирадиган маълумот баъзан айнан туғуруқдан кейин юзага келадиган хасталик xақида.
Кўпгина аёллар бу xақида врачга айтишга истихола қилишади. Бироқ xомиладорлик чоғида бу касаллик зўариши ва охир-оқибат жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Статистик кузатувларга қараганда, дунё аёлларининг xар учтасидан биттаси шу касалликдан азият чекади. Хомиладорлик чоғида бавосил (геморрой) касаллиги қўзғалиши ёки илгари шу касаллик бўлмаган бўлса, пайдо бўлиш эхтимоли кўпроқ бўлади. Бавосил – тўғри ичак ва орқа чиқарув тешиги веналарининг зўриқиши натижасида кучли тортилиши ва қонга тўлишидир. Қон Ушбу веналарда тўпланиб, димланса, вена девори тортилиб, таранглашиб тугунлар хосил қилади. Касалликнинг тўрт босқичи фарқланади:
Зичлашган тугунчалар орқа чиқарув тешиги атрофида пайдо бўлади.
ТУгунчалар зўриқиш чоғида ташқарига чиқади, сўнгра қайтадан ўз жойига қайтади.
Зичлашган тугунчалар орқа чиқарув тешиги ташқарисидан пайпаслаганда қўлга сезилади.
Асоратлари келиб чиқади, тугунчаларнинг йиринглаши ва қон кетиши кузатилиши мумкин.
Касалликнинг биринчи ва иккинчи босқичлари билинар билинмас, асоратлар билан кузатилади. Аёлларни қичишиш безовта қилади. Учинчи босқич бошланиши билан оғриқ қўшилади. Бавосил касаллиги одатда xомиладорликнинг иккинчи яримида, аниқроқ қилиб айтганда йигирма xафталикдан сўнг келиб чиқади. Сабаблари: Гормонлар таъсирида хамда бачадоннинг катталашиши кичик чаноққа зўриқиш беради; гормонлар таъсирида ичак мушаклари бўшашади ва ичак фаолияти бузилади. Оқибатда кучаниш бавосил келиб чиқишига шароит яратади. Туғиш вақтидаги тўлғоқлар, кучанишлар бавосил келиб чиқишига энг яхши шароитни яратади. Шу боис туққан аёлларнинг олтмиш фоизида туғуруқдан сўнгги бавосил учрайди. Бунга қандай қилиб ташхис қўйиш мумкин? 1. Энг авваломбор врач беморни ташқи кўрикдан ўтказади. Агар тугунчалар ташқарида жойлашган бўлса, қийинчиликсиз ташхис қўйилади. Агар тугунчалар ичкарида ёки бурмалар орасида жойлашган бўлса пайпаслаганда сезилмайди. Бу вақтда ректоскоп аппарати билан текширилади. Энди давоси xақида xам эшитинг: Бундай касаллик билан оғриганингизда ичаклар фаолиятини йўлга қўйиш даркор. БУнинг учун кўпроқ суюқлик ичинг, таркибида кўпроқ клетчатка сақлайдиган таомлардан қабул қилишга харакат қилинг, масалан, нон, маний ёрмаси, мавалар, сабзавотлар, сут махсулотлари. Бундан ташқари, дюфалак, форлакс сироплари яхши ёрдам беради. 2. Дори воситаларини врач рухсатисиз ичиш ярамайди. Чунки дорилар ичак веналари орқали қонга сўрилиб, тўғридан тўғри бачадонга , ундан эса хомилага боради. Махсус малхам ва шамчаларни қўллаш мумкин. Фурацилин ва мойчечак дамламалари орқали иссиқ ванналар қабул қилиш мумкин.