3:17

Эгамизни кутиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худонинг иродасини бажаришга тайёр бўлсангиз-у, аммо Худо сиздан кутишни сўраса, қандай фикрга келасиз? Нега Худо сизга бериладиган вазифани тайёрлаб қўйиб, энди кутишни сўраяпти? Ëки бундан буёғига нима қилишни билмаяптимикан?! У ҳаммасини билади. Бироқ ҳаётингизни Унинг иродасини бажариш учун ўзгартирмоқчи бўлганингизда Худо кутиб туришни буюради. Худовандга бизнинг хизматимиз эмас, биз билан бўладиган муносабат қизиқарлироқ. Хизматимиздан кўра, бизнинг муносабатимиз, У билан бирга ўтказадиган ширин вақтимиз муҳимроқ. Худони кутиш орқали сиз билан биз Унга мутлақо боғланишни ўрганамиз. Кутиш орқали, ҳамма нарсани сиз ўйлаган вақтда эмас, Худо истаган вақтда бажаришни билиб оламиз. Муқаддас Каломда Худо билан муносабатда бўлиш ҳақида ёзилган:

Narrator 2 «Тонг чоғи овозимни эшитасан, эй Худованд, тонг чоғи Сенинг олдингда ҳозир бўламан, интизорлик-ла кўз тутаман Сен томон» (Забур 5:4). «Жонимиз Худовандга мунтазир, ёрдамчимиз, қалқонимиз Ўзидир» (Заб 32:20). «Эй, Худованд, умидим Сендадир, ё Раббим, эй Тангрим, Сен тинглайсан-ку!» (Заб 37:16).

Кутиш инсон зотига ёқмайди. Кутишни зерикарли, ва пассив вақт деб ҳисоблашимиз мумкин. Аммо Худони кутиш ҳеч ҳам пассив ва зерикарли эмас. Биз Худони кутаётганимизда Унининг мақсадларини, иродасини билиб олиш учун, иштиёқ билан ибодат қиламиз. Кутиш чоғида, ҳаётимизда, атрофимизда кечаётган воқеа ҳодисаларни кузатамиз. Худодан уларни тушунтириб беришини сўраймиз. Шу воқеалар орқали Худонинг фикрларини билиб олишга ҳаракат қиламиз.

Narrator 1 Кутиш чоғида бошқа имонлилар билан гаплашиб, Худо уларга нима деяётганини сўраб-суриштирамиз. Худонинг бизга белгилаган аниқ вақтини кутиш давомида биз сўрашда, излашда ва тақиллатишда фаол бўламиз. Исо Масиҳнинг шу борада айтган ваъдаси ёдингиздами? Келинг шу оятни Муқаддас Каломдан ўқиб кўрамиз: «Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганган эшик очилар» (Мат 7:7-8).

Кутиш пайтида Худованд бизга охирги марта айтган ишни қилиб туришимиз керак. У биздан ибодат қилишимизни сўраса, ибодат қилайлик. Хурсандчилик билан кутиб, Худодан миннатдор бўлишни сўраса, Худога ҳамду-санолар айтиб, Ундан миннатдор бўлайлик.

Narrator 2 Кутиш чоғида, Худодан нолиш, сабрсизлик қилиш, ўз билганча иш тутишга ҳаракат қилиш, итоатсизликнинг бошланишидир. У биздан қанча пайт кутишни сўраса шунча пайт кутайлик, кейин эса Худованд бизга маҳсус йўналишни айтганида, қилинажак ишни йиллаб эмас, бир неча ой ичида қилиб қўйишимиз мумкин. Худони кутиш бекор кетмайди. Унинг белгилаган вақти ва йўллари ҳамиша тўғри. Кутиш чоғида бутунлай Унга боғлиқ бўлишимиз, Унинг бошқарувига бўйсунишимиз, бизни Худонинг мақсадини яхши бажаришимизга ёрдам беради. У биз орқали ҳаётимизда Ўз иродасини бажармоқчи, Унга керакли асбоб бўлишдан бош тортмайлик.

Қадрли тингловчи дўстлар, Худованд билан муносабат ҳақида кўпроқ билимга эга бўлишни исатасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз ҳамиша сизнинг ташрифингизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top