MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Раҳабом буюк шоҳ ва доно пайғамбар Сулаймоннинг ўғли эди. Худованд Сулаймоннинг қилган гуноҳи учун, шоҳликни иккига бўлиб юборишни айтган эди. Шундай бўлса ҳам Худо шоҳликнинг унинг бир қисмини Сулаймонинг ўғли Рахабомга берди. Худованд Рахабомга шоҳликнинг бир қисмини бергандаёқ, унга бир имконият берган эди. Шоҳликни қутқариб қолиш, бирлаштириш, яхши шоҳ бўлиш имконини берган эди. Худо Сулаймоннинг қилган гуноҳи учун шоҳликнинг ҳаммасини унинг зурриётидан олиб қўйиши мумкин эди. Аммо У ноҳақлик қилмади. Рахабомга имконият берди. Худо билан муносабатда яшар эканмиз, Худованд бизга ҳам имкониятлар беради. Кичик ишларни бериб садоқатимизни, тиришқоқлигимизни синайди. Бироқ кўпчилигимиз кичик ишлардан рози бўлмай, нолиймиз. Бизга берилган ишга лоқайдлик қиламиз.

Narrator 2 Балки Рахабом ҳам шундай фикрда бўлгандир. Рахабом ҳам шоҳликни узоқ сақлаб қола олмади. Одатда ўғилни отасига ўхшайди дейишади. Аммо Рахабом отасидан фақат ёмон сифатларини олган кўринади. У тахтга ўтиргач, аввал отаси ҳурмат қилган инсонлар билан маслаҳатлашиб иш кўрмади. Ўзига хизмат қилаётган ёш йигитларга маслаҳат солди. Холбуки отаси маслаҳатлашиб иш кўрадиган оқсоқоллар, унга: «Агар сиз у халққа бугун қул бўлиб хизмат қилсангиз, уларга жавоб берганингизда, яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр садоқат билан хизмат қиладилар» — деган эди. Бироқ ёш йигитларнинг сўзларига кириб, халққа: «Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман» — деди.

Narrator 1 Бу нарса халқнинг уни ёмон кўришига сабаб бўлди. Рахабомнинг халққа қилган ёмонлиги туфайли халқ ўша кундан бошлаб, Довуд хонадонидан юз ўгирди. Ерибом Сулаймон пайғамбарнинг ўлдиришидан қўрқиб қочиб кетган эди. Исроил халқи «Ерибом қайтиб келибди», деган гапни эшитиб, одам юбориб, уни бутун Исроил халқи устидан шох қилиб кўтардилар.

Биз инсонлар, ҳаётимиздаги фақат кўриниб турган нарсаларгагина қарашни, уларни кўриб, мушоҳада қилишга ўрганганмиз. Аммо биз имонлиларнинг асосий ҳаётимиз бу – руҳий ҳаётдир. Бизнинг Худо билан муносабатимиз, Худо шоҳлигида яшашимиз кўзга кўринмайди. Шундай бўлса ҳам, кўзга кўринадиган ҳаётимизга қаттиқ таъсир қилади.

Narrator 2 Шунинг учун ҳам руҳий ҳаётимизга, Худонинг ҳаётимизда қилаётган ишларига диққат қилиб, у ҳақида фикр юритишга ўрганишимиз лозим. Худо бизга бераётган ишларга беписандлик билан қараш бизни таназзулга тушишимизга сабаб бўлади. Худди Рахабом тахтга ва оқсоқолларнинг маслаҳатларига беписандлик қилиб, охирида шоҳликдан ажраб қолганидай, биз ҳам Худо билан муносабатимиздаги энг яхши нарсадан маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин.

Раҳабомдан Исроил халқи юз ўгирган бўлса ҳам, Исроил халқи орасидан фақат Яҳудо қабиласигина унга содиқ қолди. У шу Яҳудо қабиласини 17 йил бошқарди. Аммо халқни Худо йўлидан олиб юролмади. Уларни гуноҳга бошлади. У Худонинг иродасини билолмади. Ўғлига ҳам яхши намунали ота бўлолмади. Унинг қилган хатоси биз имонлиларга яхши ўрнак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top