3:40

Ором шоҳи Банҳадад

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо Унинг амрларига юз фоиз итоат қилишимизни истайди. У биз орқали ишлар экан, Унинг ҳар бир амрини жиддий қабул қилиб, эътиборсизлик қилмаслигимизни хоҳлайди. Худонинг хизматини қилаётган инсонга қарши чиқиш бу Худога қарши чиқиш билан баробардир. Буни Ором шоҳи Банҳадан билмаган кўринади. Аввал билмаган бўлса ҳам Исроил халқига қарши очган биринчи жангидан кейин билиб олиши керак эди. Аммо ундай бўлмади. Келинг, Банҳадад ҳикоясини бошидан сўзлаб бераман. «Ором шоҳи Банҳадад ҳамма лашкарини тўплади. Ўттиз иккита шоҳ ўз отлари, жанг аравалари билан унга мадад берди. Банҳадад Самарияни қамал қилиб, бу шаҳарга уруш бошлади. Банҳадад шаҳарга – Исроил шоҳи Ахаб ҳузурига чопарлар жўнатиб, улар орқали шу хабарни етказди: -Банҳадад айтмоқда: «Сенинг олтин-кумушларинг, энг сара хотинларинг, ўғилларинг меники бўлади.»

Narrator 2 Унинг бу гапларидан қандай инсон бўлганини билиш мумкин. Чиндан ҳам унинг қўл остида ўттиз иккита шоҳ бор эди. Мана шу шоҳлар ва унинг ҳалқи, лашкари Банҳададга бўйсунарди. Ўттиз иккита шоҳни бўйсундирган шоҳ албатта қудратли бўлиши керак. У ўзининг мана шу қудратидан ҳаволаниб кетган, энди эса Исроилни ҳам бўйсундиришни, унга қарши уруш очишни истаётган эди. Ëмонлик қилишда унга етадигани йўқ эди. У ҳаддан ташқари кибрли, ёвуз ва бутларга сиғинадиган шоҳ эди. У Исроил Худоси ҳақида эшитмаган деб ўйлайсизми? Ундай эмас. Исроил халқи атрофида яшайдиган ҳар бир халқ Исроил Худоси ҳақидаги ҳикояларни эшитган. Унинг Исроил халқига қилган мўъжизалари чор-атрофга ёйилиб кетган эди. Шунчаки Исроилга қарши уруш очган шоҳлар бу хабарларга эътибор қилишмаган.

Narrator 1 Банҳадад ҳам шундай шоҳлардан бири эди. Ахаб унинг биринчи талабига рози бўлди. Аммо иккинчи талаби Ахабга ҳам юрт оқсоқолларига ҳам ёқмади. Улар Банҳададнинг талабини рад этдилар. Шунда Банҳадад: «Самарияни ер билан яксон қиламан, агар Самариянинг кули орқамда юрган мана шу одамларимнинг ҳар бирига ҳовучдан етиб ортиб қолса, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғини қилсин.» У ўзига ўзи ҳукм чиқарди. У Исроил халқига қарши эмас, Худога қарши чиқаётганини билмасди. Ўшанда Худованд бир пайғамбар орқали Ахабга шундай деди: «Эй Ахаб, анави катта қўшинни кўряпсанми? Бугун ўшаларни сенинг қўлингга берман. Ана ўшанда Мен Эгангиз эканлигимни биласан». Ахаб Худога бўйсунадиган, солиҳ шоҳ эмас эди. Шундай бўлса ҳам, Худованд Ўз халқини ҳимоя қилиш учун Банҳададга қарши турди.

Narrator 2 Хўш энди Банҳададнинг аҳволи нима кечади? Ким Худога қарши тура олар экан? Банҳададнинг қўл остида 32 шоҳликнинг лашкарлари, Ахабда эса бор йўғи иккита кичкина эчки тўдасини эслатадиган лашкарлар бор эди. Шундай кичик сонли лашкар билан катта қўшинга қарши тура оладими? Бу ҳақида кейинги сафар гаплашамиз.

Азизлар, Банҳададнинг тақдири нима бўлди? У ўзига етарлича сабоқ чиқариб олдими? Ахир у Худога қарши чиқаяпти-ку?! Бу ҳақида билишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни ҳам ўтказиб юборманг. Муқаддас Каломдаги шахслар ҳаёти ўз хатоларингизни топишга ва керакли хулосалар чиқариб олишга ёрдам беради. Улар билан танишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг. Биз сизга бажонудил ёрдам берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top