3:16

Оила мустаҳкамлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Турмуш ўртоқлар бир-бири билан жанжаллашмасдан, баҳслашмасдан узоқ йиллар бахтли ҳаёт кечириши мумкинми? Балки дунёнинг қаеридадир шундай жуфтликлар бордир, аммо бунга ишониш қийин. Жанжаллашмаган турмуш ўртоқлар бир-бирларини яхши билмайдилар. Бир-бирини билиб олиш айнан жанжаллар орқали юзага келади. Кўпгина келишмовчиликлар кўпинча ҳаётнинг бир хиллиги ва зерикишдан келиб чиқади. Сиз ҳар доим гуруч ёки картошга ея олмайсиз-ку! Турли хилликка интилиш инсон табиатига ҳос нарса. Тасаввур қилинг; сиз ҳар доим бир одам билан ишга борасиз, ишдан келасиз, бир уйда яшайсиз, бозорга бирга борасиз, меҳмонга ва магазинларга ҳам бирга борасиз.

Narrator 2 Сиз у одамнинг камчиликларини кўрасиз, инжиқликларига тоқат қиласиз. Бу ҳолат бир кун келиб жонингизга тегади. Аммо эр-хотинларнинг қисқа вақт бир-биридан узоқроқда бўлиши, уларни бир-бирига яқинлаштиради. Узоқ вақт кўришмай, кейин кўришган эр-хотинларнинг бир-бирига бўлган муносабати ва ҳис-туйғулари, ҳар куни бир-бирини кўриб турадиган эр-хотинларнинг муносабатидан тубдан фарқ қилади. Инсон ишидан, ўқишидан дам олади, лекин бир-биридан дам олиш кераклигини англамайди. Эр-хотинлар бир-бирлардан қисқа муддатга узоқроқда бўлса, бу уларнинг ўртасидаги меҳрли муносабатни мустаҳкамлайди. Буни тушунмаган оилалар ўртасида зерикиш, бир-биридан безор бўлиш ҳислари пайдо бўлади.

Narrator 1 Турмуш қурган эр-хотинларнинг баъзида дўстлари ҳам умумий бўлади. Турмуш қурмасдан олдин бир-бирини таниган дўстлар, ундан кейин ҳам борди-келди қилади, бир-бирини танийди. Бу бир томондан яхши, бошқа томондан эр-хотин орасидаги муносабатни зерикарли қилади. Дам олишни истаган эр-хотинлар дам олиш кунларини, таътилини бир-биридан алоҳида ўтказиб кўришлари керак. Бунда эр ҳам хотин ҳам бир-бирига ишониши лозим бўлади. Эрингиздан ёки аёлингиздан узоқроқда дам олиб, сиз бир ўқ билан икки қуённи урган бўласиз. Ҳам бир-бирингиздан дам оласиз, ҳам турмуш ўртоғингизга ишонишни ўрганиб оласиз. Эр-хотинлар ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта ўзларига вақт ажратишлари керак. Уй ишларидан чекиниб, бирор бир кўнглингиз тусаган жойга, қишлоққами, дачагами боринг.

Narrator 2 Бу фикрга турмуш ўртоғингиз қарши бўлса, унга ҳам шундай қилиб кўришни маслаҳат беринг. Кейин эса бир ўзингиз билан қолиб, ҳаётингиз, ишингиз ва оилангиз ҳақида ўйлаб кўрасиз. Ҳам дам оласиз. Бу қисқа муддатли айрилиқ, оилангизга ва ишингиз унумига самарали таъсир қилади. Уч-тўрт кунлик таътилдан сўнг, турмуш ўртоғингиз ҳам сизга бошқача кўз билан қарайди. Сиз ҳам унга талпинасиз. Турмуш қурган пайларингиздаги ширин ва сўз билан тасвирлаб бўлмайдиган ҳислар қалбингизни жунбушга келтиради. Бир-бирингизни кўпроқ қадрлашни, бир-бирингизга ишонишни ўрганасиз. Бу вақтинчалик айрилиқ оила қўрғонингизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Азизлар оила ва фарзандлар ҳақидаги мавзулар сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга ҳамиша бу борада янги ва қизиқарли хабарларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top