3:28

Билимлар ўчоғи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли ота-оналар. Машҳур кишилар қандай пайдо бўлишади? Машҳур миссионерлар, машҳур олимлар, президентлар, рассомлар ва мусиқачилар. Улар болалигида қандай бўлишган? Уларнинг ота-оналари-чи? Бу одамларнинг ота-оналари ҳам иқтидорли бўлишган, деб ўйласангиз адашасиз. Фарзанди келажакда буюк инсон бўлиб етишишини қайси ота-она орзу қилмайди. Деярли кўпчилик фарзанди яхши билим олиши учун фарзандини махсус мактабларга, гимназияларга беради. Фарзандларига қўшимча дарс ўтиши учун ўқитувчи ёллайди. Бироқ, бунинг ўзи етарли эмас. Бола учун билимлар ўчоғи мактаб эмас, уй бўлиши керак. Ҳа, айнан уй – фарзандлар учун билимлар манбаи бўлиши лозим. Фарзанд ҳозир-кичиклигиданоқ барча билимларни уйдан олиши керак. Руҳий ва дунёвий илмларнинг манбаи уй – ота-она бўлсин. Ота-она фарзанднинг илк устозлари саналади. Ота-она фарзандга нима ўргатса, келажакда унинг инъикосини кўради.

Narrator 2 Бир куни ота кечки овқатдан сўнг, кўча муюлишидаги барга қараб йўл олибди. Ҳаво совуқ, бир кун олдин роса қор ёққан. У барга етай деганда орқасидан кимнингдир қорни ғарчиллатиб босиб келаётганини эшитибди. Ўгирилиб қараса 5 ёшлардаги ўғли. «Нима қилаяпсан?» — деб сўрабди ота ўғлидан. «Сизнинг изингиздан юрибман» — деб жавоб берибди ўғли. Бу жавобдан ота ўғлига нималар ўргатаётганини англаб, қалби ларзага тушибди-ю, ўша заҳоти ўғлини елкасига миндириб, уйга қайтибди. Қиссадан ҳисса шуки, оилада ота-она фарзандига нима ўргатса, фарзандлар ўшани ўрганади. Ота-она инжинер, доктор, муҳандис бўлиши мумкин, бироқ Худо улар учун махсус вазифа тайёрлаган. Ота-она бўлган кунларидан бошлаб, елкаларига маҳсус маъсулият юкланган. Бу – руҳий узтоз бўлиш маъсулияти.

Narrator 1 Муқаддас Каломда Худованд ота-оналарга шундай дейди: «Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун онгинг билан ва бутун кучинг билан сев. Бугун мен сенга бераётган амрни қалбингда сақла ва уни фарзандларингга уйда ўтирганингда ҳам, кўчада юрганингда ҳам, ётганда ва турганда ҳам ўргат.» Жуда ажойиб ва катта маъсулият юклайдиган амр. Оила, хонадон болалар Худо ҳақида илк билимни оладиган ва уни чуқур эгаллайдиган жой. Агар ота-она Худога бепарволик қилса, фарзанд ҳам улардан шуни ўрганади. Келажакда Худога итоат қиладиган эмас, ўз йўли билан кетадиган фарзанд бўлиб етишади. Худога ишонган ота-оналарнинг фарзандлари дунёда Худосиз тентираб юрса қандай аянчли!

Narrator 2 Машҳур ва катта одамлар ўз-ўзидан дунёга келмайди. Уларнинг ота-оналари фарзандларининг келажакда шундай инсон бўлиб етишишига вақтида ўз ҳиссаларини қўшишган бўлади. Вақтида уларни ижодга илҳомлантирган, вақтида омадсизликларида далда берган, хатоларини юмшоқлик билан тузатган, қийинчиликлардан қўрқмай яна ҳаракат қилишга ундаган. Сиз ҳам шундай қила оласизми? Фарзандингиз математикани тушунмаётган пайтида юмшоқлик билан тушунтирасизми? У билан бирга расм чизиб, у билан бирга қўшиқ айтасизми? Ҳар якшанба кунлари у билан Худо Каломини ўқийсизми? Юрганда ҳам турганда ҳам, ётганда ҳам Худонинг амрларини ўргатасизми? Мана шу саволларга ўз юрагингизда жавоб беринг. Фарзандингизнинг илк устози бўлинг, хонадонингиз у учун билим ўчоғига айлансин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top