Азиз аёллар бугунги сухбатимизнинг мавзусидан ажабланманг. Биз шу дунёда яшар эканмиз атрофимиздан “яшаш учун курашиш керак-да, Ёмон бўлда хам нима қиламиз, тирикчилик. Гунохларимизни Худонинг Ўзи кечирсин”, каби сўзларни эшитишга ўрганиб қолганмиз. Биз тана хақида ўйлаш деганда, албатта яхши еб-ичиш, ва кийинишни тушунамиз. Бу тушунча қисман тўғри, аммо бунга Худонинг назари билан қараш керак. Муқаддас Каломда ёзилишича биз Худонинг маъбадимиз. Унинг Рухи бизнинг ичимизда яшайди. ШУндай экан бу хақиқатдан хулоса чиқарган холда ўз танамизни муқаддас сақлашимиз лозим. Муқаддас сақлаш хақида жуда кўп бора эшитгасиз. Аммо танамизни соғлом сақлашимиз муқаддасликка боғлиқ эканини эшитганмисиз? Танани ќам соғлом хам муқаддас сақлаш бизнинг бучимиз. Бунинг учун энг аввало қандай хаёт кечираётганимизга ва қандай еб-ичаётганимизга эътибор қаратишимиз керак. ТАнамизни турли хил гуноќлардан сақлашимиз, уни фақат яхши ишлар учун ишлатишимиз керак. Танамиз учун фойдали бўлган озуқаларни билиб истеъмол қилиш ўрнига, пала-партиш, ўта калорияли таомларни ейишга ўрганиб қолганмиз. Киши ёши ўтгани сари мумкин қадар енгил хазм бўладиган таомлар ейиши лозим. Айниқса аёллар ўзларига эътибор беришлари керак. Чунки улар оиласи, болалар хақида ғамхўрлик қиладилар. Оиласи учун ғамхўрлик қиладиган аёлнинг ўзи хам соғлом бўлиши керак. Ќар куни мева-сабзавот, кўкатлар ейишни одат қилинг. ЧУнки уларнинг таркибида бебахо дармондорилар ва аёл саломатлигини таъминлайдиган моддалар мавжуд. Ўзингиз учун зарарли бўлган таомларни билиб олинг. Ќар қандай киши учун спиртли ичимликлар, меъёридан ортиқ қахва, дўкон пештахталарида тахланиб турадиган Кола каби ичимликлар зарарли хисобланади. Киши ўзининг соғлигини назорат қилиб, қандай махсулотлар у учун фойдали эканини билиб, шунга кўра кундалик таомномасини тузиши лозим. Агар доимо ёш ва ихчам кўринишни истасангиз, мумкин қадар ёғли, қовурилган, хамирли таомлар истеъмол қилишни тўхтатинг. Унинг ўрнига юқорида айтиб ўтганимиздай, сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салатлар, калций, фосфор, магний, ва темир моддаларига бой бўлган озуқалардан истеъмол қилинг. Пиширилган гуруч, сули ёрмаси, гречка донлари макарон ва хамирли таомлардан яхшироқ. Сиз ейишга одатланган ёғли ва ортиқча калорияли таомларни ейишдан ўзингизни тийинг. Овқатдан ўзини тия олмайдиган одам тананинг бошқа эхтиросларини хам енга олмайди. Нафс бандаси бўлиб қолган бундай киши хаётининг бошқа сохаларида хам мағлубиятга учрайди. Танамизнинг турли хил хохиш истакларини назорат остига олишни ўрганиш лозим. Танамизни муқаддас ва соғлом сақлаш ўрнига турли хил важлар билан ўзимизни оқлаб, танамизга хаддан ташқари эрк бериб юборамиз. Бунинг оқибатида эса хам рухий хам жисмоний муаммолар келиб чиқади. Агар танангиз муқаддас бўлмаса, рухингиз хам соғлом бўлмайди. Танани соғлом сақламасангиз, жисмонан хаста бўласиз. ЌАр қандай холатда хам бир нарса доимо ёдингизда бўлсин: “Сиз ейиш учун яшаётганингиз йўқ, яшаш учун еяпсиз. ” Шу гапнинг маъносини яхши англасангиз, ейишни хам назорат қиласиз, соғлигингиз учун хам қайғурасиз. 30 ёшдан сўнг киши озроқ еб, кўпроқ харакат қилиши лозим. Чунки шу ёшдан сўнг организм учун ортиқча калория керак эмас. Организм ёш бўлганида ўсади, ва қанча кўп овқатланса ќам ўша озиқлар, калориялар организмнинг ўсишига сарф бўлади. Организм ўсишдан тўхтагач эса, фақатгина кундалик сарф қилинадиган калорияларнинг ўрнини тўлдириш учунгина овқатланиш керак бўлади. Танангизнинг соғлом бўлиши унинг муқаддас бўлишига хам ёрдам беради. Танамиз бизга Худованд томонидан берилган совға. Уни эхтиётлашимиз керак. Танамиз Унинг маъбади экан, маъбадни муқаддас, тоза ва соғлом сақлашимиз керак. Соғлом аёл Худога яхши хизмат қила олади. Худо бизга берган мажбуриятларни соғлом холатда бажара оламиз. Хаста бўлганимизда эса биз ўз мажбуриятларимизни бажара олмаймиз. Шундай экан ўз соғлигингиз хақида қайғуринг.