“Зотат Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоќишни хам, харакатни хам туғдиради.” (Филиппиликларга 2:13.)
Азиз аёллар бугун сизлар билан яна танамизга ва хаётимизга оид мавзу хақида сухбатлашамиз. Бу сухбатимиз бошқаларидан бироз бошқача бўлади. Биз Худонинг иноятини қабул қилиб, Унинг фарзандлари бўлганимиздан сўнг, Унинг иродасига кўра яшашни ният қилганмиз. Доимо Унинг мархаматлари ва баракаларини кўрганимизда, Унинг бизга қилаётган ишларидан таъсирланамиз ва албатта Уни хурсанд қиламан, дея муқаддас бўлишга қарор қиламиз. Аммо муқаддаслик бир лахсада ёки бир неча куни ичида содир бўладиган холат эмас. Шу пайтгача муқаддаслик ишидаги жавобгарлигимиз хақида – эътиқод ва маъсулият хисси, қатъият ва тартиб-интизом, тана ва рухнинг муқаддаслиги зарурияти хақида сухбатлашдик. Бу айтилганларнинг барчасида иродамизнинг иштироки назарда тутилганди. Зотан гунох қилиш ёки Худога итоат қилиш қарорини биз иродамиз ёрдамида қабул қиламиз. Васвасага йўл бериш ёки уни рад этиш қарори хам иродамизга боғлиқ. Ха, ахлоқ қоидаларига риоя қилиш қилмаслигимиз хам иродамизнинг ихтиёридадир.
Шунинг учун биз иродамизнинг фаолиятини ўрганиб чиқиб, қандай омиллар унинг у ёки бу қарорни қабул қилишига таъсир кўрсатишини тушуниб олишимиз керак. Энг мухими, биз хар куни амалда, муттасил равишда ўз иродамизни Худонинг иродасига бўйсундиришни ўрганишимиз керак. Муқаддас Китобда ишлатилган «юрак” сўзининг маъноси – инсон хусусиятларининг, яъни онг, хис-туйғу, виждон ва ироданинг яхшилик ёки ёмонлик борасидаги биргаликдаги харакатидир. Бу хусусиятлар инсонга Худо томонидан берилган бўлиб, Адан боғидаги илк гунох натижасида бузилиб кетган эди. Бизнинг онгимиз жахолатда қолди, ўзимиз ёмон эхтиросларга мубтало бўлдик, иродамиз бузилди. Аммо биз Худода нажот топиб, юқоридан туғилганимиздан кейин онгимиз ёришади, хохиш истакларимиз Янги бир тус олади, иродамиз Худога бўйсунади. Тўғри, бу жараён маълум бир вақт талаб қиладиган улғайиш жараёнини ташкил қилади. Биз фикримизни янгилашимиз, жаннатдаги нарсалар хақида фикр юритишимиз ва ўз иродамизни Худога бўйсундиришимиз лозим.
Худо инсонни яратганида онг, хис-туйғулар ва ирода ўзаро монанд равишда фаолият кўрсатган. Инсон онги ёрдамида Худонинг иродасини билиб олар эди, ўз иродаси ёрдамида уни бажарарди. БИроқ инсон гунох қилганидан кейин бу хусусиятлар бир-бирига ва Худога нисбатан тескари фаолият кўрсата бошлади. Ирода ўзбошимча ва қайсар бўлиб, Худонинг иродасига бўйсунмай қўйди. Хис-туйғулар эса барча хусусиятлардан устун келиб, онг ва иродани Худога қарши қўзғатадиган бўлди.
Юқорида айтилган гапларнинг мақсади – онг, ирода ва хис-туйғуларнинг нақадар бир бирига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтиш эди. Биз иродамиз орқали қарорлар қабул қилсакда, қилинган қарорларимизга кучли омиллар таъсир қилганини доим эсимизда тутишимиз керак. Бундай сабабларнинг негизи турли хил бўлиши мумкин. Баъзида бу- дунёнинг таомили ва фазода хукмронлик қилаётган шайтоннинг ихтиёри ёки эхтиросимиз бўлиши мумкин. Баъзан эса виждон овози, содиқ дўстнинг фойдали маслахати ёки Муқаддас Рухнинг насихати бўлиши мумкин. Бироқ бу сабабларнинг манбаи нима бўлишидан қатъий назар, улар бизнинг иродамизга онг ёки хис туйғуларимиз орқали таъсир кўрсатади.
Шунинг учун биз онгимизга кириб келаётган фикрларни ва хис туйғуларимизга таъсир қилаётган нарсаларни назорат қилиб туришимиз керак. Хазарти Сулаймон шундай деган эди: «Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у хаёт булоғидир.” Агар биз онг ва хис-туйғуларимизни қўриқласак, Худонинг мурод мақсадини адо этишимиз учун Муқаддас Рух Бизларда хохишни хам, харакатни хам туғдиради. Қандай қилиб биз онгимиз ва хис-туйғуларимизни қўриқлашимиз мумкин? Азизлар бу саволга эса кейинги сухбатимиздан жавоб топасизлар. Кейинги сухбатимиз давомида Худо бизда Ўз мурод мақсадини адо этиши учун онг ва хис-туйғуларимизни қўриқлашни билиб оламиз. Унгача Худованд сизни Ўз панохида асрасин. Омин!