2:51

Болаларнинг ўсишига ёрдам 190

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз.

Азизлар, келинг, ҳар бир ота она учун жуда керакли бўлган мавзумиз: болалар ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Айрим болалар билан суҳбатлашганимизда, ҳатто катта ёшдаги биродарларимиздан ҳам баъзан шундай гапларни эшитиб қоламиз,

Яъни: қанчалик ҳаракат қилмайин, барибир Худовандни ўзим истагандек сева олмаяпман деган гаплар. Буни турлича сабаблар билан изоҳлашимиз мумкин. Шундай сабаблардан бири, айрим биродарларимиз Худованд ҳақида ҳамда ўзларининг руҳий ҳаётлари ҳақида умуман қизиқмайдилар.

Улар учун энг муҳим нарса, қачонлардир Худо олдида ўзларининг гуноҳкорлигини тан олишиб, Худодан кечирим олганликларидир. Ҳа, Худованддан кечирим сўраган ҳар бир инсон кечирим олади. Лекин руҳий ҳаётда имонли, художўй инсон бўлиб масиҳийликни давом эттириш ҳам бор.

Болаларнинг Худо ҳақида унчалик ўйламасликларига келадиган бўлсак, бу ҳам ота оналарнинг жавобгарликларидир. Болангиз Исо Масиҳ билан ярашиб тавба қилган бўлса, унинг руҳий ҳаёти ҳақида сиз азиз ота оналар қайғуришингиз лозим.

Айрим биродарлар ўзларини Худога тегишли масиҳий деб айтишади. Лекин шу билан бирга ўзларини Худодан узоқроқда яшаётганликларини ҳам тан олишади. Масиҳий инсон доимо Худо у билан биргалигини ва ҳеч қачон ўз фарзандларини ёлғизлатиб қўймаслигини ҳис этиб яшашлари керак.

Масиҳий инсонни Худодан узоқлашиб кетганлигини ҳар ким ҳар қандай тушунчалар билан боғлаши мумкин. Кимдир айтади: “Сен гуноҳ қилгансан, шунинг учун Худо сендан узоқлашиб кетди, деб”. Яна кимдир эса:

“Сен ҳали имонда ёш масиҳийсан, мендек ёши улуғ масиҳий бўлганингда Худога янада яқинлашасан, деб айтади”. Яна бошқа биродар бўлса, шундай деб айтиши мумкин: “Анча вақтдан бери сени кузатиб юрибман, бироз кайфиятинг пастроқ, балки сенда қандайдир касалликнинг аломатлари бордир?”

Агар менга айтсанг, биргаликда ибодат қиламиз, деб айтади. Азиз биродарлар, Худованд билан ўртамиздаги муносабатни фақатгина ўзимиз мустаҳкам қилишимиз мумкин. Шу билан бирга болаларимизнинг имонини ўсиб бориши ҳам биз ота оналарга бир мунча боғлиқлик жойи бор. Азизлар, болаларимиз имонда мустаҳкам бўла олиши учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Худованд шунда ҳар биримизнинг оиламизни янада марҳаматлайди. Ҳурматли ота оналар, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top