2:32

Уй гуруҳлари 37

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ҳурматли радио тингловчи биродар, бугунги суҳбатимизнинг мавзуси яна уй гуруҳлари тўғрисида боради. Тўғрироғи, уй гуруҳига асосланган жамоатларнинг айрим жиҳатлари ҳақида гаплашсак.

Албатта, уй гуруҳига асосланган жамоатлар деганимизда, ўз уйларида тез тез учрашиб йиғилиб турадиган имонли биродарлар кўз олдимизга келади. Бундай учрашувлардан асосий мақсад эса, аввалом бор Худони улуғлаш, бир бирларини руҳлантириш, Худонинг каломидан ўқиб ўрганиш ва албатта бир бирлари учун ибодат қилишдир.

Уй гуруҳида кимлар бўлиши ва иштирок этиши мумкин? Албатта, биринчи галда ўз яқинларимиз, қариндош уруғлар, қўни қўшни ва таниш билишлар бўлиши мумкин. Агарда шароит тақозо қилса, эркаклар ва аёллар биргаликда йиғилишлари мумкин.

Агар бундай имконият бўлмаса, алоҳида учрашиш ҳам мумкин. Албатта, уй гуруҳлари бошқа жойдаги, аввалом бор ўзларига яқин жойдаги бошқа уй гуруҳлари билан мустаҳкам алоқада бўлишлари мумкин.

Байрамларда ва турли маслаҳатларда биргаликда учрашиб маслаҳат қилиш жуда муҳимдир. Шундай бир нечта уй гуруҳларини уй гуруҳларига асосланган жамоатлар деб бемалол айтишимиз мумкин.

Шундай уй гуруҳларининг қандай мақсадлари бўлиши мумкин? Келинг, азизлар, ушбу саволимизга Муқаддас каломдан оятлар орқали жавоб топишга уруниб кўрамиз.

Масалан, Матто китобининг 28 боби 19 ва 20 оятларида шундай ёзилган сўзларни ўқиб кўришимиз мумкин бўлади: “Исо уларга деди: бориб барча халқлардан шогирд орттиринглар.

Уларни сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар”. Албатта, ҳар бир жамоатларнинг олий мақсади каби, уй гуруҳига асосланган жамоатларнинг ҳам олий мақсади — Раббимизнинг охирги буйруғини бажаришдир.

Ҳурматли биродарлар, Раббимизнинг ҳар биримизга буюрган буйруғи жуда муҳимдир. Шахсан сиз ва сиз қатнаётган уй гуруҳидаги биродарлар ушбу буйруқни қай даражада амалга оширяпсиз? Ушбу савол ҳар биримиз учун тегишлидир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг, деб қоламан. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top