Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг муҳтарам тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинларида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, сизларнинг ҳар бирингизга соғлик омонлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Раббимиз бошқаларга Худога муҳтожлигини кўрсатиш учун гувоҳлик беришни киритган ҳолда ҳаётимизнинг ҳар бир қисми учун намуна кўрсатган. Эсингизда бўлса, Никодим билан қудуқ ёнидаги аёл нажот ҳақидаги хабар билан қизиқиб қолишади.
Лекин кўпчилик айнан шу ҳақида унчалик қизиқишмайди. Шунинг учун, азиз радио тингловчи биродарлар, биз инсонларнинг Хушхабар ҳақидаги яхши ёки салбий жавобларига доимо тайёр бўлишимиз керак.
Азизлар, Раббимиз ҳар биримизга ниманидир қилишимиз учун буйруқ беришини ва айнан шу буйруқни амалга оширишимиз учун куч ва ҳокимият беришини асло унутмаслигимиз керак. Раббимиз Исо Масиҳ одамларга нажот ҳақида гапирганида, улар фақат Унинг нажотига муҳтожлиги ҳақида гапирмади.
Аксинча, Раббимизнинг бутун ҳаёти Уни кўрганлар учун намуна бўлган. Масалан, 1 Бутрус китобининг 2 боби 21 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: ”Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам Менинг изимдан юринглар, деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди”.
Шунинг учун, азиз биродарлар, ҳар биримизнинг ҳаётимиз Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида аниқ гувоҳлик бериши керак. Энди эса, азиз биродарлар, мен Раббим учун яхши гувоҳ бўла оламанми деган саволни ҳар биримиз ўзимизга бериб кўрайлик. Агар тарихга назар соладиган бўлсак,
Раббимизнинг топшириғини бажариш учун, яъни Хушхабар тарқатиш учун бор йўғи беш юзта одам жўнатилган эди. Улар умуман олганда жуда узоқ масофани босиб ўта олдилар. Бир таниқли масиҳий киши шундай деб ёзган эди: “Биз кечагина пайдо бўлган эдик, лекин аллақачон бутун дунёни эгалладик”. Бугунги кунда ҳар хил диндаги миллиардлар ҳар хил инсонларни учратишимиз мумкин.
Ҳар хил сон саноқсиз динларнинг издошлари ҳам кўплаб топилади. Бутун дунёда эса тахминан икки миллиарддан ошиқроқ одамлар ҳали умуман Хушхабар эшитмаган. Шунга қарамай, бугунги кунда ер юзида ўз хизматларини бошқа мамлакатларда олиб бораётган миссионерларнинг сони юз мингдан камроқдир.
Азизлар, Хушхабарни тарқатиш фақатгина уларнинг зиммасида эмас. Келинг, азиз биродарлар, ҳар биримиз Худо учун бўлаётган хизматда ўз ҳиссамизни оз бўлсада қўшайлик. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, бизга ўз хизматларингиз ҳақида ёзиб юборинг деб қоламиз.
Сиз учун биродарлар барчаси ибодат қилишни жуда истайдилар. Электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.