Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Навбатдаги эшиттиришимиз эфирда, марҳамат, тинглаб ором олинг.
Азиз биродарлар, орамизда кўплаб биродарларимиз бошқа одамларга Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни етқазишнинг муҳимлигини тушуниб етар. Мана шу нарсани учта сабаби борлигини унутмаслигимиз керак.
Худонинг амри, Масиҳнинг намунаси ва улкан муҳтожликдир. Ҳар биримиз Хушхабар айтмоқчи бўлган одамлар келажакда қандай муаммоларга ва тўсиқларга дуч келиши мумкинлигини олдиндан билиб қўйганимиз яхшироқдир.
Биз гувоҳлик беришимиз учун ҳозир ва келажакда қандай тўлов тўлашимиз кераклигини англаган ҳолда ҳақиқатнинг кўзига тик боқишимиз керак. Ҳаётда ҳар хил воқеалар бўлиши мумкин.
Масиҳни севиб У учун хизмат қилаётганингизда кўплаб одамлар: яқинларингиз, дўстларингиз, ҳатто ўз оилангиз ҳам сиздан воз кечиши мумкин. Худди шундай воқеалар сиз Хушхабар айтган ва ўз гуноҳларидан воз кечиб Худо учун яшаётган биродарларингиз билан ҳам юз бериши мумкин.
Азиз биродарлар, Худога хизмат қилиш анча мунча вақтни талаб этади. Лекин хизматимиз бошқалар томонидан қандай баҳоланса ҳам, Худо учун чин юракдан хизмат қилиш Худонинг марҳаматига сазовор бўлишимизни гаровидир.
Азиз биродарлар, шайтон доимо ҳар қандай янги тавба қилган инсонларга ўзининг турли усуллари билан ҳужум қила бошлайди. Бундай пайтлара Худованддан куч ва сабр тоқат сўраб, асло иккиланмай ўз йўлингизда давом этаверинг.
Шайтон сиз танлаган йўлигиздан қайтмаслигингизни тушуниб етган умидсиз орқага чекиниши аниқ. Ахир Раббимиз Исо Масиҳ ҳам ер юзида Ўз хизматини бошлаётган пайтида шайтон томонидан турли васвасалар орқали кучли синовлардан ўтди.
Худованд ҳар биримизни ҳимоя қилишга ва куч қувват беришга қодир. Азиз биродарлар, ҳеч қачон ўзингиз истагандек ҳаёт кечирманг. Худованд кўрсатганидек ва У айтганидек ҳаёт кечиринг. Азиз дўстим, Худога умид боғланг. У ҳар бир инсонни ҳимоя қила олади.
У ҳеч кимни, шу жумладан айнан сизни ҳам асло ёдидан чиқармайди. Ҳар бирингизга тинчлик ва омонлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Эшиттиришимиз сўнгида эса ўзимизнинг сайтимизни манзилини сиз, азизларга, эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ омон бўлинглар.