2:59

Уй гуруҳлари 41

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли тингловчилар, Худованд бизга яна радио тўлқинларимиз орқали учрашишга имконият бергани учун Унга раҳмат айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар,

Агар уй жамоатлари кичик гуруҳларидаги энг муҳим қадамлардан бири нима деб сўрасангиз, мен, албатта, устоз ва шогирдлик деб жавоб берган бўлар эдим. Раббимиз Исо Масиҳ: “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар,” деб буюргани каби, имонлилар ҳам Худодан ўрганган нарсаларини бошқа биродарларга етқазишлари шарт.

Демак, гуруҳ аъзоларининг ҳар бирида ўзига яраша устозлари бўлиши керак. Шу билан бирга ўзи ҳам бошқа янги имондаги биродарларга устозлик қиладилар. Ҳафта давомида барча устоз ва шогирдлар ўзларининг имкониятларига қараб, икки уч марта учрашиб турсалар, мақсадга мувофиқ бўлади.

Кичик уй гуруҳлари ҳафта давомида учрашиб турганларида асосан бешта қадамни амалга оширишлари керак. Келинг, азизлар, ушбу қадамларни бирма-бир санаб ўтсак. Демак, сажда қилиш, бир-бирларини руҳлантириш, Каломдан таълим бериш, ибодат қилиш, келгуси ишларини олдиндан режалаштириб олишдир.

Азизлар, ушбу қадамларни биз олдинги эшиттиришларимизда ҳам санаб ўтган эдик. Сиз, азизларга, ушбу қадамларни яна бир бор қайтариб айтишимиз бежиз эмас. Чунки қачонки кичик уй гуруҳлари ушбу қадамларга тўлиқ амал қилишни ўргансалар, гуруҳ аъзоларининг Худовандга бўлган имонлари янада мустаҳкамланиб боради.

Ҳар бир уй гуруҳлари ўзларининг олдига қўйган мақсадларига эришишлари учун, албатта, уларга гуруҳни бошқарувчи етакчилар керак бўлади. Ҳар бир уй гуруҳини олиб борувчи етакчилар бўлиши керак. Ушбу етакчилар шароитга қараб, эркак ёки аёл бўлиши мумкин. Улар, асосан, ўзларининг назорати остидаги гуруҳ аъзоларининг руҳий ўсишлари учун ва гуруҳнинг сон жиҳатида кўпайиб бориши учун катта жавобгарликка эгадирлар.

Ушбу етакчиларнинг ўзлари гуруҳни бошқариши анча мушкул бўлиши мумкин. Шунинг учун ушбу етакчилар ҳам ўзларига битта ёки иккита гуруҳ аъзоларидан танлаб олиб, устоз ва шогирдлик қилишлари мумкин. Шогирдларнинг асосий вазифаси эса, ўзларининг устозларига гуруҳни олиб боришда ёрдамлашиш ва устоздан керакли маслаҳатларни олиб, унга амал қилишдир.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, мен ишонаман, сизларнинг гуруҳларингизда ҳам устоз ва шогирдлик ишлари олиб борилмоқда. Шу ҳақида биз билан бўлишасиз деган умиддамиз. Азизлар, бизга мактуб йўллаб ўзингизни таклифларингизни билдиринг. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча сизлар билан хайрлашаман. Хайр, соғ омон бўлинг, азиз радио тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top