2:40

Руҳий ғалаба 162

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз.

2 Тимутий мактубининг 1 боби 12 оятини биргаликда ўқиш билан бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. “Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир”.

Азизлар, Павлуснинг ҳаёти Худованд билан жуда яқин бўлгани учун унинг ҳаётида Худованд жуда катта мўъжизалар ва ўзгаришлар қилган эди. У ўзини Kимга ишониб топширганини ва Кимга умид қилаётганини яхши тушунган эди.

У Худога нимани ишонарди? Албатта, ўзининг бутун борлиғини ва бутун ҳаётини. Павлус шунга умид қилиб ва ишониб яшар эдики, Раббимиз Исо Масиҳ бутун имонлиларни тақдирлаш учун келгунга қадар унинг ҳаётини асраб авайлайди.

Азиз радио тингловчи биродар, агар сиз ва мен ҳам Павлус каби бутун умидимизни Худога боғлай олсак, ишонинг, Худо ҳам ҳар биримизни охиригача сақлашга қодир. Тўғри, инсоннинг ҳаётида унча-мунча муаммолар бўлиб туради.

Лекин Павлуснинг ҳаётидаги муаммолар билан солиштириб кўрсак, биздаги муаммолар ҳеч гап эмас. Лекин Павлус Худога бўлган умидини асло йўқотмади. Шунинг учун ҳам Худованд унинг ҳаётида ишлай бошлаган эди.

Инсон нажотга эга бўлганида, Худованд ҳар биримиздаги нажотни тасдиқлаш учун Муқаддас Руҳни ҳам бизга беради. Бундан мақсад: қачонлардир вақт келиб, ҳар бир Муқаддас Руҳга эга бўлган масиҳий инсон Унинг олдида улуғланиши учун.

Ҳар биримиз яхши биламиз: Худованд Ўзининг ваъдасини ва айтган сўзларини ҳеч қачон ўзгартирмайди. Чунки У бизга кафолат сифатида Муқаддас Руҳни жўнатган. Худованд бундай йўл тутишидан мақсади, ҳар биримиз олган нажотимизга ишонишимиз учундир.

Чунки Муқаддас Руҳ ҳар куни, ҳар бир масиҳий биродарнинг ҳаётида нимадир қилади. У ҳар биримизни ҳаётимизни бошқаради. Азизлар, бутун умидингизни Худога қаратинг! У сизни ҳаётингизни бошқаришни истайди.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар бизга мактуб йўллаб, эшиттиришимиз ҳақида ўз фикрингизни билдиришни истасангиз, бизнинг электрон почтамизни манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top