2:49

Худонинг сўзи 79

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, биз инсонлар яшаб турган дунёда доимо икки нарса бир-бири билан курашиб келади.

Бу нарса — Худога бўлган севги ва дунёга бўлган севгидир. Агар қайси бири кучлироқ бўлса, иккинчисини мағлуб этиб, албатта, ғолибликни ўз қўлига киритади. Инсонлар ҳеч қачон Худонинг олдига оёқлари билан юриб ёки қанот топиб, учиб бора олмайди.

Биз Худога ўзимиздаги ҳиссиётимиз орқали Худони борлигини сезиб яқинлаша оламиз. Айнан шу ҳиссиётларимиз билан биз инсонлар дунёнинг васвасаларига ҳам ипсиз боғланиб қолишимиз мумкин.

Раббимиз Исо Масиҳнинг ер юзига ташриф буюришидан мақсади ҳам — барча инсонларни нигоҳларини самовий бойликларга қаратиш эди. Худованднинг Ўзи инсонларни яратгани учун У барча инсонларни Ўз ёнига қабул қилишни истайди.

Худованд ҳар биримизни тавба қилиб, У билан бирга яшашимизни жуда-жуда истайди. Лекин биз инсонлар ерда яшаган пайтимизда ҳар куни дунёвий бойликлар билан ва шайтоннинг турли васвасалари билан курашишимизга тўғри келади. Бу -дунё билан курашиш деганидир.

Лекин умид қиламизки, биз инсонларни, Яратувчимиз ҳеч биримизни ташлаб қўймайди. Агар инсонларда бир оз бўлса-да Худо билан ярашиш хоҳиши бўлганида эди, Худованд ҳар бир инсон учун янги имконятларни очган бўлармиди?! Худованд барча яратганлари орасида фақатгина инсонларга Ўзининг меҳрини берди,

Инсонларни тил билан тушунтириб бўлмайдиган севги билан севди. Биз, инсонлар, ўзимизнинг кучимиз билан Худованднинг меҳрини қозона олмаймиз. Бунинг учун биринчи галда Худонинг Ўзидан кечирим олиб, Ўзи билан яраштиришини илтижо қилишимиз лозим.

Ана шундан кейин Худованд билан бирга яшаш имконини Унинг Ўзи беради. Инсонлардан кимдир ўзининг кучига ишонар. Лекин инсонавий куч-ғайрат Худонинг олдида ҳеч нарсага арзимайди. Азизлар, ҳатто амалдор инсонлар ҳам Худонинг олдида ҳеч ким эмаслар. Шунинг учун инсонлардан ҳеч қачон умид қилманг.

Азизлар, умидингиз фақатгина Худодан бўлсин. Еремиё китобининг 17 боби 5 оятида шундай ёзиб қўйилган: ”Эгамиз шундай демоқда, умидини инсонга боғлаган, фоний банданинг кучига таянган, юраги Эгамиздан узоқлашган одам, лаънатидир”. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top