Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, инсонлар билан Худованднинг орасида, албатта, ярашув бўлиши керак.
Уларнинг бир-бирига бегона бўлишининг ва бир-биридан узоқлашиб кетишининг ягона сабаби гуноҳдир ва инсонларнинг Худовандга бўйсунмаслигидир. Худованд ҳеч қачон одамзоддан юз ўгириб кетмаган, аксинча, инсонларнинг ўзи Худованддан узоқлашдилар.
Энди, албатта, кеч бўлди, инсонлар ўз кучи билан ўтмишни ўзгартира олмайдилар. Худовандга шон-шарафлар бўлсин, Унинг Ўзи одамларга нисбатан меҳрибон бўлди, инсонлар томонга қарата қадам ташлади.
Агар Эски Аҳдга эътибор қилсак, одамзод ўз гуноҳларига кечирим олиши учун, албатта, Худовандга турли қурбонликлар келтириши керак эди. Аслида шу келтирилган қурбонлик кечирим олиш учун ҳеч қандай кучга эга бўлмаган.
Энг муҳими, инсонлар ўзлари содир этган гуноҳлари учун Худованднинг олдида тавба қилишлари, Худонинг кўз ўнгида муҳим бўлган эди. Нима учун шундай бўлган?
Гуноҳ Худованднинг кўз ўнгида шундай жиддий нарсаки, ҳеч қандай қурбонлик ва ҳеч қандай бойлик ҳам инсонга Худованддан кечирим олиб беролмайди. Худовaнднинг олдида гуноҳлар учун тавба қилишнинг ўзи аслида етарли эмас. Содир этилган гуноҳлар учун инсон Худованддан кечиримни сотиб олиши керак.
Лекин инсонларда кечиримни сотиб олишлари учун етарли маблағ ҳам йўқ, имконияти ҳам йўқ. Шуни билган Худованд ушбу муаммодан чиқишнинг йўлини топди. У Ўзининг Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни хочда азоб чекиб ўлиши учун қурбон қилди.
Бу қурбонлик энди инсонларга жониворларни сўйиб, Худо учун қурбонлик келтиришни тўҳтата оларди. Чунки Исо Масиҳ бир марта ва тамомила инсонлар учун қурбон бўлди. Энди инсонлар ҳайвонларни сўйиши керак эмас, унинг ўрнига Раббимиз Исо Масиҳдан содир этган гуноҳлари учун кечирим олиш жуда муҳим.
Кечиримни сўйилган ҳайвонлари эмас, Худованднинг Ўзи беради. Азиз биродар, шу қурбонлик ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг ва Исо Масиҳдан кечирим сўранг. У ҳар бир инсонга кечирим беришга тайёр турибди.
Шу билан, азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Агар сиз таклифлар ва мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, албатта, бизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com
Хайр, саломат бўлинг, азиз тингловчи.