4:10

Агар кечира олмаётган бўлсангиз…

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Биз сизлар билан бир неча сафардан бери кечирим бериш хақида сухбатлашмоқдамиз. Агар хаётингизга диққат қилиб қарасангиз кечирим беришнинг нақадар мухимлигини тушуниб оламиз. Худонинг фарзандлари сифатида кечиримли бўлишга мажбурмиз. Агар буни чин дилдан бажарсак, Худованднинг хақиқий фарзандлари бўламиз. Кечириш осон иш эмас. Баъзида эса бу мутлақо қўлимиздан келмайди. Чунки сизга етказилган озорлар дилингизни қийнайди. Азизлар хаётингизда сиз кечира олмайдиган одам борми? Хар қанча харакат қилгансиз-у, аммо барибир кечира олмагансиз. Агар кимнидир кечира олмаётган бўлсангиз, Худованддан ёрдам сўранг. Мен хам узоқ йиллар бир одамдан хафа бўлиб юрганман. Кўп марта харакат қилдим, аммо қўлимдан келмади. Охири йиғлаб Худодан ёрдам сўрадим. Бир неча кунлар шу хақида ибодат қилдим. Бир куни эрталаб тонгда кўзимни очганимда ўша одамга нисбатан хафачилик юрагимдан бутунлай кетган эди. Мен кимдан хафа эканимни бир одам хам яхши биларди. Мен эса унга бориб: «Биласанми, мен энди ундан хафа эмасман. Уни ёмон кўрмайман”, дедим. У эса менинг гапларимдан жуда хайрон бўлди. Ха бу бўлган воқеа. Худованд сизнинг ибодатларингизга худди меники каби бирданига жавоб бермаса, бундан умидсизликка тушманг. У хаммамизга хар-хил йўллар билан жавоб беради. Сиз хам ўзингизни хафа қилган одам учун Худога ибодат қилинг. Худованд сизнинг хам бизнинг хам бундай ибодатларимизга жавоб беради. Юрагимизни юмшоқ ва кечиримли қилиб ўзгартиради. Биз дилозорлар учун ибодат қилар эканмиз, биздаги хафачилик ва нафрат аста секин мухаббатга айланиб боради. Сиз у одамнинг сиз учун қилаган ёмонликлари хақида ўйламанг. Сиз у одам учун ибодат қилган бўлсангиз хам, бу унинг ёмонликларини ювиб кетмайди. Сиз ибодатингиз орқали унинг сизга қилган ёмонлигини Худонинг қўлига топширган бўласиз. Биласизми мен яқинда бир китобдан кечириш хақида ўқиб қолдим. Унда: «Кечириш қасос олишнинг энг самарали кўриниши. Чунки у сизни ўша одамдан халос қилади ва Худованд биз учун тайёрлаб қўйган нарсаларни олишга йўл очиб беради”, — деб ёзилган эди. Ахир Муқаддас Каломда: «Ўзингиз учун қасос олманг, аксинча Худовандга ташланг.”, деган сўзлар хам бор-ку. Бизнинг кечиришимиз дилозорнинг қилган хатосини англаб кечирим сўрашига ёки кечирим сўрамаслигига боғлиқ эмас. Агар шунга боғлиқ бўлганида кечира олмаган бўлардик. Биз дилозорнинг кечирим сўрашини кутмай, уни кечиришимиз керак. Муқаддас Рух бизга уни кечиришни эслатганида, «Нега энди уни кечиришим керак. Ахир у менга нисбатан ёмон иш қилганини билсин”, — дейишимиз мумкин. Шундай пайтларда дилозорга қилган иши учун бир оғиз хам таъна қилмай, кечириш, ўзимизга нисбатан инсофсизликдай туюлади. Унинг хатосини кўзига кўрсатиб қўйгимиз келади. Аммо шундай пайтда билинг-ки, унинг хатосини хукм қиладиган биз эмас. Бу Худонинг иши. Бизнинг ишимиз эса уни кечириш. Баъзан хаётимизда шундай дахшатли воқеалар содир бўлади-ки, юрагимиз тубидаги оғриқлар қаердан келганлигини хам англай олмаймиз. Дилимизда турли хил оғриқлар бир-бири билан чалкашиб кетганга ўхшайди. БУларнинг бари бизнинг хаётимизга ёмон таъсир қилади. Яхшиямки, бундай пайтларда бизга ёрдам Бера оладиган ХУдойимиз бор. У бизнинг қийинчиликларимизга ёрдам Бера олади. Баъзида эса қилган ишларимиз учун ўз-ўзимизни кечира олмаймиз. Кейин эса бир умр ўзимизни койиб ўтамиз. Ўз-ўзимизни кечира олмаслик хам Худо билан муносабатларимизга салбий таъсир қилади. Худовандимиз бизга нисбатан иноятли ва сабр-тоқатли ва кечиримли экан, биз хам ўз-ўзимизга нисбатан кечиримли бўлишимиз керак. Бошқа холларда эса хаётимизда содир бўлган нарсалар учун Худони айблаймиз. Сиз мана шу сўзларни тинглаётган экансиз, Худодан сизнинг хаётингизда хам шунга ўхшаш воқеалар содир бўлган, бўлмаганини сўранг. Худованднинг сиз учун тайёрлаган ишларига сизнинг ёмон хотираларингиз ва нафратларингиз тўсиқ бўлмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top