3:37

Фолбинлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан Худога раҳматлар айтиб, бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Марҳамат, тингланг. Ҳурмали радио тингловчи биродарлар, қайсидир мамлакатларда фолбинлик жуда ривожланиб кетган. Ҳаттоки айрим миллат вакилларини ҳақиқий фолбинлар деб ҳам тушунамиз. Аслида эса бундай эмас. Бундан ташқари, айрим мамлакатларда кичкина дўконларда ва айрим хонадонларнинг кўринадиган жойларига фолбинларнинг ўзига яраша рекламалари ҳам жойлаштириб қўйилган. Фолбинларда асосан бир белги муҳим ҳисобланади, яъни очиқ турган кафт. Баъзи жойларда эса кўзнинг ҳам ҳар хил ясамаларини фолбинлик белгилари деб ҳисоблаш мумкин.

Шу жумладан фолбинлик ва уларнинг ёлғонларига ишониш бизнинг мамлакатимизда ҳам анча ривожланиб қолган. Агар кимдир ўзининг эрига нисбатан шубҳаси бўлса, дарров фолбинларга югуриб қоламиз. Гўёки фолбин ҳаммасини айтиб берадигандек. Энг ачинарлиси шундаки, бир марта фолбинни олдига борган одам ўзи билмаган ҳолда уларнинг ишларини кучли реклама қилишади. Масалан, аёл киши ўзининг эридан шубҳаланиб фолбинга борди. Фолбин ҳам анойи эмас. У ҳам кўп маълумотларни сўраб, шундан кейин шу аёлнинг эри ҳақидаги билиб олганларини худди олдиндан билгандек айтиб беришади. Фолбиннинг олдидан чиққан аёл эса ўзининг яқинлари ва қўни-қўшниларига, ҳатто энг яқин дугоналарига бўлиб ўтган воқеани икки баробар кўпайтириб айтиб беради. Ҳали умрида фолбинларнинг олдига бормаган инсон учун ушбу гаплар катта мўъжизадек кўринади ва у ҳам фолбиннинг олдига шошилади.

Хуллас, у инсон ҳам бошқаларга худди шу каби рекламани тарқатишни бошлайди. Хуллас, одамларнинг ўзлари билмаган ҳолда шайтоннинг ишларини ёқлаб боришади. Азиз биродарлар, бир нарсани бугунги эшиттиришимиз орқали аниқ айтиб ўтишимиз мумкин. Худодан бошқа ҳеч ким инсонларнинг тақдири нима билан тугашини олдиндан билмайди. Фолбинларнинг қилаётган ишлари эса барчаси ёлғон. Фолбинлик Худонинг кўз ўнгида жирканчлидир. Унга ишонган инсон эса шайтоннинг қулидир. Бундан ташқари, яна ҳар хил ёлғонлар ҳам мавжуд. Яқинда бир чўпон билан учрашиб қолдим. У ўзининг соғлиги ҳақида нолиб гапирарди. Шунда у бир табибнинг олдига борганлиги ва табиб унга ҳар хил гиёҳлардан дорилар тайёрлаб берганлиги ҳақида мақтаниб гапирар эди. Албатта, мен ҳам қизиқиб қолдим. Тайёрланган гиёҳларни олиб кўрсам, барчаси бир хил ўтлардан қайнатиб тайёрланган суюқликлар.

Фақатгина уларга қандайдир ранг бериб, ҳар хил кўринишга келтириб қўйилган. Мен ёшлигимдан турли хил доривор ўсимликларни йиғиб юрганим учун дарров буни фарқлай олдим. Хуллас, ушбу ўтларни билмай, дори сифатида ичиб юрган чўпон оғир касалликни орттириб олиб больницага тушиб қолди. Бир неча кун реанимация бўлимида ётиб даволаниб чиқди. Шу чўпон учун ибодат қилинг, азиз биродарлар. Азизлар, турли ёлғонларга ишонманг, барчаси Худованднинг қўлидадир. Ҳурматли радио тингловчи, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top