4:12

Фикрларни назорат қилиш

MP3

Ассалому алайкум, азизлар. Сиз бир ишни эрта тонгдан ёки бир кун олдин режалаштирасиз-у, кейин эса негадир, ўзингизни толиққан хис қилиб, ғамга ботиб қолган пайтларингиз бўлганми? Мен хам бир кун шундай холга тушганимни яхши эслайман. Эримни ишга ва болаларни мактабга кузатиб, катта режалар билан ишга ўтирмоқчи эдим. Аммо улар кетганларидан кейин, ўзим тушунмаган холда, ўзимни оғир хис қилдим. Қалбимни ғамгин бир кайфият тўлдирди. Нега бундай бўлганини билолмай бутун умримни тахлил қила бошладим. Натижада эса тушкунликка тушиб қолдим. Бундай ғамгин фикрлар мени фалажлаб қўйганга ўхшарди. Бирор нарса қилишга кучим хам хохишим хам қолмади. Шунда мен хонамга кириб Каломни очдим, аммо сўзлар ва оятлар миямга кирмасди. Диққатимни жамлай олмадим. Охири йиғлаб Худога илтижо қилдим. “Худовандим, менга нима бўлаяпти? Хозирги холатимда нима қилишни билмаяпман. Мен Сени эшитмагунимча ёки хозирги холатим яхшиланмагунича Сенга ибодат қилавераман”, — дедим. Шу куни мен рўза тутдим. Холатим яхшиланди. Орадан анча кунлар ўтиб, бир куни эрта тонгда ташвиш билан уйғондим. Ўша захоти Каломни олиб ўқий бошладим. Кўзим Ишаё китобидаги: “Тушкун Рух ўрнига шарафли кийим”, деган оятга тушди. Шундагина тушкун рух қалбимни қоплаб олганини тушундим. Хаётимизда тушкунликка тушишимизга сабаб бўлмаса хам душман бизга шундай рухни бериб, бизни пастга тортишга харакат қилади. Агар сизда хам шудай холат юз берса, дарров Худовандимизга ибодат қилинг ва Уни мадхлав ашулалар айтинг. Биз фикрларни бошқара олишни ўрганишимиз керак. Агар биз фикрларимизни бошқара олмасак, қалбимизни химоялай олмаймиз. Муқаддас Каломда: “Худо билимига қарши бош кўтарган хар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз. ХАр қандай фикрни Масихга бўйсундириб асир қиламиз.”, — деб ёзилган. Бизга хам янги имонга келганларга хам бу нарса катта янгилик бўлади. Бу оятда ёзилишича миямизга келадиган фикрларни қабул қилиш ёки қилмасликка хаққимиз бор экан. Бизни Худовандни йўлидан чалкаштирадиган фикрларга бўйсунмаслик қўлимиздан келади. Шундай фикрларни Масих номи билан қувишимиз ва улар устидан хокимлик қилишимиз мумкин. Дунёда жуда кўп одамлардан нима учун шундай иш қилдингиз деб сўрасангиз: “Менга шундай фикр келди, қилдим”, — деган жавобни беришади. Улар бу овоз ва фикр қайдан келаётганини англай олишмайди. Бу кимнинг фикри эканини хам билишмайди. Шайтон бизга хам турли хил бемаъни ва ёмон фикрларини сингдиришга харакат қилади. Бу фикрларни рад этиш учун уларга тайёр туришимиз керак. Баъзида хаёлингизга ёмон фикрлар келиб куни билан таъқиб қилганми? Масалан: “ Нега шу ишни қилдим-а? Жуда омадсизман! Менда хеч қандай яхши хислат йўқ. Хеч қачон Ишим ўнгидан келмайди. Хеч нарсани билмайман!”, деган фикрлар сизни қийнаган пайтлар бўлганми? Агар шундай фикрлар келган бўлса билинг-ки булар фақат душманимиз шайтондан келади. У сизнинг фикрларингиз орқали сизни бошқаришни хохлайди. Хаётда жуда кўп қийинчиликларга дуч келамиз. Баъзида бу қийинчиликларнинг келиб чиқиши оддийгина ёлғонга ишонганимиздан бошланади. Душман бизга айтган нарсаларни хақиқат деб қабул қиламиз. Душманимиз шу ёлғон фикрлар орқали бизни барбод қилишни, тушкунликка туширишни, ва ўзимизни ёлғиз хис қилишимизни хохлайди. Шундай пайтларда жуда хушёр бўлиш керак. Чунки шайтон шу фикрлар орқали биздаги Худо каломини ўғирлашни истайди. Агар шайтоннинг фикрлари орқали Худовандга шубха қилишни бошласак, душман бизнинг онгимизни эгаллаб олишни бошлаётган бўлади. Душманимиз хам бизни асосан ёлғон фикрларга ишонтириб Худонинг йўлидан чалғитишга уринади. Шунинг учун доимо бир нарса ёдингизда бўлсин, сизнинг миянгизга келаётган хар қандай фикрни қабул қилиш ёки қилмасликка хақлисиз. Агар сиз фикрларингизни назорат қилишни ўз қўлингизга олмасангиз, шайтон сизнинг фикрларингизни бошқарадиган бўлади. Хаммамиз хаёлимизга келаётган хар бир нарсани тахлил қилиб кўришимиз керак. Агар келаётган фикрлар Худо каломига зид бўлмаса, уни қабул қилиш мумкин, аммо зид келса уларни чиқитга ташлаб юбориш керак. Сиз хам бир кун фикрларингизни назорат қилиб кўринг. Уни назорат қилишга эришасиз. БУнга эса Худовандимиз ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top