3:20

Руҳий ғалаба 181

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий тингловчилари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, сиз билан яна руҳий ғалаба ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирмоқчиман. Азиз радио тингловчи биродарлар, қачонлардир руҳий жангни ниҳояси бўлишини эшитганимизда, ҳар бир масиҳий биродар янада кучга тўлиб- тошади. Чунки ҳар бир спортчи ўзини ғалабага яқинлигини сезса, бор кучи билан ҳаракат қилади, олдидаги барча қийинчиликларни, тўсиқларни енгиб ўтишга тиришади. Масиҳийлик ҳаёти ҳам худди шундай.

Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг иккинчи бор келиши жуда яқин. Шуни билган ҳолда шайтон билан орамизда бўлаётган руҳий жангда ғалаба қилиш учун бор кучимизни сарфлайлик. Раббимизни ёруғ юз билан кутиб олишга ҳаракат қилайлик. Биз шайтон билан, дунё билан ҳамда танамиздаги эҳтирослар билан абадий курашмаймиз. Ҳозирги бўлаётган руҳий жанг — бу вақтинчалик. Агарда Раббимиз иккинчи бор келиши ҳақида ваъда бермаганида эди, унда олиб бораётган жангимизда балки ҳолсизланиб қолармидик? Биз Худовандга ишонган ҳолда қаерга бораётганимизни аниқ биламиз.

Ваҳий китобининг 14 боби 13 оятида шундай ёзилган оят бор. Келинг, азиз биродарлар, уни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Шунда осмондан менга гапираётган бир овозни эшитдим: Буни ёзиб ол: Бундан кейин Раббимиз Исо уммати бўлиб дунёдан ўтганлар бахтлидир! Ҳа, дейди Руҳ, улар ўз меҳнатларидан тинчисин, уларнинг қилган ишлари ўзларига ҳамроҳдир,” Демак, агар биз жангда ғолиб бўлиб Худонинг ёнига боришни истасак, Унга муносиб ҳаёт кечира олишимиз керак. Руҳий жангда охиригача то охирги нафасимиз қолгунича жанг қиладиган даражада бўлишимиз керак.

Қачонки Худованд бизни Ўз ёнига чақирганида ва ердаги ҳаётимиз ўз поёнига етганида, жанг тўхтайди. Лекин ёруғ юз билан Худованднинг жаннатига кирамиз. Ҳаворий Павлус 1Коринфияликларга мактубининг 15 боби 32 оятида яна бир қизиқ гапни ёзган эди: “Мен Эфес шаҳрида ваҳший ҳайвонлар билан курашдим. Агар буни фақат инсоний умид учун қилганимда эди, менга қандай наф бўларди? Агар ўликлар тирилмас экан, майли “келинг, еб ичайлик, чунки эртага ўламиз!” Албатта, Павлус ушбу гапларни кесатиб гапирганлигини тушуниб турибмиз. Аммо биз Худонинг каломидан аниқ биламиз, жанг давом этмоқда ва Раббимиз Исо бир куни келиб, ўзига тегишли инсонларни ажратиб олади.

Гуноҳкорлар устидан эса ҳукм ўқиб эшиттирилади. Худованднинг жазоси гуноҳкорлар учун аллақачон тайёрлаб қўйилган. Яхшиямки, ўз вақтида Худодан кечирим олдик. Азизлар, бундан кейин Худога муносиб бўлишга янада ҳаракат қилайлик. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Ҳурматли биродарлар, агар бизга ўз фикр-мулоҳазаларингиз битилган мактубларингизни юборсангиз, бағоят миннатдор бўлар эдик. Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top