Ассалому алайкум азизлар. Биз сизлар билан ўтган сафар тилла буюмлар ва раковина, ваннани қандай тозалаш хақида фойдали маслахатларни эътиборингизга хавола қилган Эдик. Бугун эса ошхона ичида сизга керак бўладиган, таомингизни мазали ва гўзал қиладиган фойдали маслахатларни сизга маълум қилмоқчимиз. Бу маслахатлар сизга ёқишини биламан, чунки мен ўзим хам доимо фойдали маслахатларни жон қулоғим билан тинглайман. Бу нарса хар бир аёлга асқотади. Оилада аёл киши қанчалик донно ва тадбиркор бўлса, турмуш юки шунча осон бўлади. Хозир эса сизларга кутаётган маълумотларингизни хавола қиламан.
Азизлар биз оиламиздагиларнинг доимо соғлом бўлишини истаймиз. Бу йўлда эса тинмай харакат қиламиз. Агар оила аъзоларингизнинг соғлиги сиз учун мухим бўлса мана бу маслахат сизга албатта ёқади. Янги узилган мева ва сабзавотлардан тайёрланган шарбатлар айниқса тўйимли ва шифобахш хисобланади. Шу боис шарбатни бевосита ичишдан олдин тайёрлаган маъқул. Шарбат тайёрлашга мўлжалланган мева ва сабзавотларни пўстлоғидан тозаламаслик керак. Чунки айнан пўстлоғи остида витаминлар кўп бўлади.
Картошка тозаланганидан кейин қўлларингизнинг қорайиб қолишидан азият чекасиз. Шунинг учун хам бу ишга киришишдан аввал қўлларингизни сиркали сувга ботириб олсангиз, уларнинг қорайиб қолиши олдини олган бўласиз.
Жигарда хаммамиз учун бирдай керакли бўлган витаминлар ва озуқа моддлар бор. Аммо уни истеъмол қилишдан олдин, қандай қилиб юмшоқ ва мазали тайёрлашни билсангиз, тайёрлаган таомингиз кўркам ва иштаха очадиган бўлади. Жигарни қовуриб бўлгандан кейин тузлаш керак, агар олдин тузланса, гўшти қотиб қолиши мумкин.
Балиқдан келаётган балчиқ хидини йўқотиш учун тузли сувда ювиш тавсия этилади.
Пишлоқни қирғичдан ўтказишдан аввал унга ўсимлик ёғи суриш керак. Шундай қилинса пишлоқ ёпишмайди ва қирғични ювиш хам осонлашади.
Балиқ сақланган идишни дастлаб хантал билан ювиб, кейин совуқ сувда чайиб ташлаш зарур.
Қишки кийимларни куя хужумидан халос этиш учун уларнинг орасига, чўнтакларига қуритилган апелсин пўстлоғини, геран ва тамаки баргларини солиш кифоя.
Агар Кир совун совуқ жойда сақланса, яхши кўпиради.
Сочиқ ва дастурхонларни ювишдан олдин, тузли сувда ивитиб қўйсангиз, ишингиз анча осонлашади. Чунки тузли сувда ивитилган дастурхон ва сочиқлар тез ва осон ювилади.
Хафта давомида чарчаб, хориб келиб, у ёқ, бу ёқни бироз эпга келтириб қўйгандек бўласиз. Лекин дам олиш кунлари бор кучингизни уйни тозалашга сарфлайсиз. Шу ишингизда сизга асқотиши мумкин бўлган қуйидаги маслахатларни ишга солишингизга ишончимиз комил. Уй тозалашни дастлаб гилам тўшанчиларни чиқариб қоқишдан бошлаймиз. ГИламни ички томонидан қоқиб, юза қисми супурги билан супуриб ташлаш тавсия этилади. ЧАнглардан тозаланган гилам сиркали сувга ботириб олинган латта билан артилса ранглари очилиб асл холига келади. Гиламларингизнинг янада ялтираб туришини истасангиз Ош тузи ни сепиб, сўнгра уни супурги билан яхшилаб супуриб ташлаш керак. Туз гиламдаги қолган чангларни шимиб олади ва уни ялтиратади. Қишда қор устида тозаланган гиламлар кўзни қувнатади. Гиламлардаги қахва, чой доғларини эса глицерин аралашмали сув ёрдамида кетказиш мумкин. 1л совуқ сувга 1 ош қошиқ глицерин солинади. Пиво, шарбат, ликёр доғларини кир ювиш кукуни солинган илиқ сув билан тозалаш мумкин. Сўнгра ўша жойни илиқ сиркали сув биалн ювиш даркор. 0,5 л сувга 1 чой қошиқ сирка соласиз. Юқоридаги маслахатлар сизнинг оғирингизни енгил қилишидан хурсандмиз.