4:05

Хаммаси соғлик хақида

MP3

Ассалому алайкум азиз опалар, сингиллар. Агар биз соғлом бўлсак, оила аъзоларимиз ишончли қўлларда бўлишини яхши биласиз. Биз нафақат ўзимиз балки оила аъзоларимизнинг соғлиги хақида хам яхшироқ маълумотга эга бўлишимиз керак. Агар сиз қуйидаги фойдали маслахатларни яхшилаб уқиб олсангиз, бир мунча касалликларнинг олдини олган, ва кичик касалликлар учун хам докторни овора қилмаган бўласиз. Асосан биз инсон организми учун керак бўладиган витаминлар ва озуқа манбаалари хақида яхши маълумотга эга бўлишимиз керак. Агар инсон организми учун қандай витаминлар ва микроорганизмлар кераклигини билсак, овқатланиш тартибида шунга риоя қилишни бошлаймиз. Витаминлар инсон организига қанчалик фойдали эканини хамма хам билса керак. ФАқат у етишмаса танангизда қанақа ўзгаришлар юз беришини хам биласизми? Қуйидаги витаминлар етишмаса терида салбий ўзгаришлар юзага келади.

Витамин Е – тери таъсирчанлиги, ёрқинлиги пасаяди, қарилик аломатлари: ажинлар, пигмент доғлари пайдо бўлади, таранглик йўқолади.

Витамин РР (никотинамид) — тери ўз эластиклигини йўқотади, ранги сурлашиб, тери пўст ташлайди.

Витамин А – терининг касалликларга чидамлилиги пасаяди, майда ажинлар тушади, ёғ безларининг вазифаси бузилади, терининг тикланиш қобилияти сустлашади.

Витамин В – соч тузилишида ўзгариш юз беради, у тўкила бошлайди. Лаблар ёрилиб, қурий бошлайди, хуснбузар тошади, яраларнинг битиши қийинлашади.

Витамин С – тери сўлий бошлайди, тери қуруқлашиб, пўст ташлайди. Хужайраларда мода алмашинув жараёни секинлашади.

Витанимларнинг манбаалари: Витамин Е – селдерей, салат кўкатлари, хурмо, ерёнғоқ, ўсимлик мойлари, тухум, жигар, буғдой бошоқларида бор. Витамин А – жигар, балиқ ёғи, сут, сариёғ, пишлоқ, тухум сариғи ва балиқда бўлади. В гурух витаминлари – пиво хамиртуруши, барча дуккакдошли ўсимликлар, помидор, шавел, оддий ва рангли карам, картошка, пиёз, савзи, қалампир, ловия ва жигарда бор. Витамин С – булғор қалампири, қора смородина, наъматак, к иви, цитрус мевалар, пиёз, петрушка, олма, помидор, брусникада бўлади.

Соғлигингиз учун фойдали бўлган бир нарса хақида, яъни ток хақида маълумот берамиз. Биз токнинг фойдалилигини биламиз ва ундан турли хил таомлар тайёрлашда ишлатамиз. Аммо айнан қандай фойдаси борлигини хаммамиз хам билавермаймиз. Токнинг шифобахшлик хислатлари; барги, навдаси, печагини туйиб, АРПА уни билан хамир қориб боғланса, бош оғриғи ва кўзнинг ачишишига таскин беради, шунингдек шишларни қайтарад. Хўл баргининг сувини қуёшда қуюлтириб ичилса, меъдага қувват бағишлайди, қайт қилиш, ва қон ташлашни тўхтатади, ичакларнинг яллиғланиши ва сафроли ичкетарга дори бўлади. Шунингдек, унинг шарбатини истеъмол қилиш пешобни юриштиради ва хомиладор аёлларнинг хомиласи тушишининг олдини олади. Унинг хўл навдалари шарбатини оқ қанд билан қиём қилиб ейилса иштаха очади, юрак бехузур бўлишига таскин беради. Бироқ йўтали бор одамларга бу тавсия этилмайди. Унинг елими ва қуюқлаштирилган суви шароб билан ичилса, талоқни шу даражада тозалайдики, хатто унинг қаерда жойлашганини хам аниқлаш амримахол бўлиб қолади. Қувуқ тошини эса майдалаб танадан чиқариб юборади. Агар уни баданга боғланса, теридаги доғлар ва ярали қўтирни даф қилади, Уни зайтун ёғига аралаштириб, қайта-қайта суртилса, сочни ўстиради ва мустахкамлайди. Суви суртилса теридаги қонталаш, сепкилга ўхшаш хамда теридаги бошқа доғларни даф қилади. Токнинг ёғочи ва зангини арралаганда тушган қипиғини куйдириб, қизилгул ёғи ва сиркага қориб боғланса, бавосилни йўқ қилади, қизилгул ёғи хамда газакўт билан аралаштириб боғланса, талоқнинг шишларини қайтаради, ночор бўғимларни мустахкам қилади, қотган асабларни юмшатади, захарли илон чаққани ва қутурган ит тишлаганига шифо бағишлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top