3:48

Одамлар овчиси

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Кўпинча биз ўз қобилиятларимизни юқорига қўямиз. Хар бир ишда энг моҳир устаси эканимизни ўйлаймиз. Бир куни, бир дурадгор балиқчига балиқ овлашни ўргатган. Лекин у одам бундан буён балиқчи бўлмаган. Ўша балиқчининг исми Бутрус эди.

Балиқ овлашда ундан устаси йўқ эди ва шу йўсин унинг пул топиши ҳам ёмон эмас эди. Кўлнинг ҳар бир бурчагини яхши билган Бутрус, қачон ва қаерда балиқ овлаш кераклигини яхши билган. Лекин бир кимса, унга қачон ва қаерда балиқга тўр ташлашни ўргатади. Ўша кунни, Бутрус хеч қачон ёдидан чиқармаган. Кечаси билан кўлда бўлиб Бутрус ва унинг дўстлари хеч нарса ушлай олмай қирғоқга қайтишди. Машшақатли ва бекорга кетган кундан афсусланиб тўрларини тозалаб ўтиришар эди. Шу пайт, устоз кўл ёнига келади, унинг кетидан эса юзлаб одамлар катта иштиёқ билан уни тинглаш мақсадига эргашиб келади.

Шунда устоз учун қирғоқда хатто туриш учун жой ҳам қолмайди, ва Бутрусдан қайиқ устига чиқишга рухсат сўрайди. Бутрус унга қайиқга чиқишга рухсат беради. Қайиқга чиқиб олиб, устоз ҳалқга таълим беришда давом этди. Устоз ҳалқга таълим беришни якунлаб бўлганидан сўнг, Бутрусга хам таълим бериш мақсадида унга кўлга тўр ташлашни буюради. Шунда Бутрус унга жавобан, “Устоз, биз кечаси билан хеч нарса ушлай олмадик, лекин сен айтганингдек қиламан” деб айтади. Дурадгор устознинг айтганини қилади. Шунда уларнинг тўрига бир талай балиқ тушади, балиқнинг кўплигидан хатто тўрлари хам йиртилай бошлайди. Балиқнинг кўплигидан улар ёрдамга хатто бошқа қайиқни хам ёрдамга чақиради. Қайиқлари хатто чўкиб кетишга хам тайор эди. Шунда Бутрус янги очилган кўзлари билан устозга тикилиб, ”Мендан узоқлаш, чунки мен гунохкорман”, деб айтади. Ўша куни Бутрус нафақат қайиқда Исога жой берди, баълки, юрагида хам устозига жой берган эди. Исо Масих устознинг ёруғлиги Бутруснинг гунохкор юрагини ёритган эди. Лекин Исо Бутрусдан узоқлашмади, аксинча, уни ёнига чақирди.

Чунки Исо Бутрусни унга тегишли эканини олдиндан билар эди. Устознинг унга жавобан, “Қўрқма, бундан буён сен одамларни овлайсан” деб айтади. Ушбу тинчлантирувчи сўзлар Исо Бутрус ҳаётида билмаган нарсаларни кўрсатди. Исо ушбу балиқчини келажакда одамлар чўпони бўлишини билар эди. Лекин бу ишларнинг амалга ошишидан олдин, у устоздан хали кўп таълим олиши керак эди. Қайиқлар қирғоқга қайтиб келганидан сўнг, Бутрус ва унинг дўстлари қайиқларин, тўрларни ва балиқни ташлаб устозга эргашишади. Исо Бутрусга ундан хам моҳир балиқчи эканини исботлади, чунки Бутруснинг ўзи Исо Масихнинг тўрига тушган эди, ва бу тўрдан у хеч қачон чиқишни истамайди. Азизлар, ушбу хикояни тўлиқ ўрганиш ёки Исо Масих ҳақида кўпроқ билишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг ёки бўлмаса dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир азизлар, Раббимиз севгиси сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top