Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Қачон шер сичқон олдида тиз чўккади? Ёки қачон шох гадо олдида тиз чўкади? Қачонки, улар доно бўлиб буюк сирни билиб олишганида. Уни ким бўлганини улар аниқ билишган, буюкроғи пастроғига хизмат қилади, Исо ўз шогирдларига хизмат қилган. Бугун сизга хавола этмоқчи бўлган хикоядаги вазиятдан кейин, Бутрус устозини нақадар буюк эканини билиб олади ва у сафарини бошлаган йўли хам буюк эканига амин бўлади. Зиёфат ажойиб байрамни нишонланишини билдириши керак эди.
Лекин шунга қарамай, дастурхон атрофидаги шогирдларнинг қалблари башорат туфайли хавотирда эди. Зиёфатда Исонинг энг азиз шогирдлари йиғилган эди. Чунки бир неча соатдан сўнг, дастурхон атрофида ўтирган шогирдларидан бири Исо Масиҳга хиёнат қилиши ва У хибсга олиниши керак эди. Хазрати Исо унинг вақти яқинлашганини, ва дунёни тарк этиб Отасини олдига қайтиши кераклигини яхши билар эди. У шогирдларини жуда севар эди, ва шу зиёфат давомида унинг уларга бўлган мухаббати нақадар кучли эканини хам кўрсатди. Зиёфат давомида, дастурхондан туриб тепа кийимини ечиб қўйиб белини сочиқ билан ўраб олади. Шундан кейин у, тоғарага сув қуйиб шогирдларининг оёқларини ювиб, белидаги сочиқ билан артиб қуритади. Уларнинг орасидаги энг буюги хизматкорга айланиб, ва шу йўсин, қилмиши билан буюкликка олиб борадиган йўлни намойиш этди.
У Бутрусни олдига келади, у эса, ”Раббим, Сен менинг оёғимни ювмоқчимисан?” деб сўради. Исони ким эканини яхши билган Бутрус, Устозининг қилаятган ишини хали яхши тушунмас эди. Исо унга жавобан, ”Хозир сен тушунмаяпсан, лекин вақти келганида хаммасини тушуниб оласан” дейди. “Йўқ, Сен оёғимни ювишинг керак эмас” деб хитоб қилди Бутрус. Исо унга жавобан, ”Сени ювмагунимча, менга қўшила олмайсан,” деб айтади. Уларнинг оёғини ювиб бўлиб, устки кийимини кийиб дастурхон ёнига қайтади. Унинг таълимотини улар тушунган эди. ”Сизлар учун қилган ишимни тушундингизми? Сизлар мени Устоз ва Раббим деб чақирасизлар, чунки мен чиндан хам Раббингизман. Лекин Раббингиз ва Устозингиз оёқларингизни ювганидек, сизлар хам бир бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз керак. Буни сизларга ўрнак сифатида кўрсатдим. Сизларга ростини айтай, хизматкор хўжайинидан буюк эмас, хабарчи уни жўнатгандан буюк эмас.
Энди эса, сизлар хам бу ҳақиқатга риоя қилинг ва барака топасизлар” деб айтган эди. Шогирдлари хотиржам эди, шогирдлари буюклик йўлидан юриши эканини Устозлари яхши билар эди. Азизлар, ушбу хикоя жуда муҳим ҳақиқатни очиб беради. Яъни, Исога эргашган шогирдлар, хеч қачон буюк бўлишга харакат қилмаслиги керак. Исо шогирдларига қандай хизмат қилган бўлса, биз хам худди шундай хизмат қилишимиз керак. Бордию хазрати Исо хақида кўпроқ билиш истагида бўлсангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг, ёки dilkash@najot.com манзилига хабар йўлланг. Хайир азизлар, Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.