MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Зайтун боғида Исо ибодат қилиб синовидан ўтган эди, Бутруснинг синови эса энди бошланаётган эди. Аскарлар, машъаллар, оламон, қиличлар, ғафлатдан уйғониб буларнинг хаммасини қабул қилиш жуда қийин эди. Уларнинг устозларининг қўлларига кишанлар солиниб олиб кетишди, шогирдлари эса ўша захотиёқ қоронғу боғдан қочиб кетишди. Фақатгина икки шогирди хавфсиз масофадан Устозларини кузатишар эди.

Ушбу икки шогирдлардан бири Бутрус эди. Қўрқув ва ваҳима ишонсизлик билан аралашиб кетган эди. Бу қандай бўлиши мумкин эди? У билан энди нима бўлади? Биз биланчи, биз билан энди нима бўлади? Исо Масихни қамаб қўйишган бинонинг эшигига тикилиб турган Бутрусга, бир аёл унга биринчи синов саволини беради. “Сен аҳир Исонинг шогирдларидан бирисан, шундай эмасми?”. Бутрус ўша захотиёқ, “Йўқ, мен унинг шогирди эмасман” деб дадиллик билан жавоб беради. Хаво совуқ эди, бино ёнидаги аскарлар ва рахбарлар гулхан ёқиб атрофида исиниш учун тўпланишган эди. Шунда Бутруснинг имонини синаш учун иккинчи савол берилади. ”Ахир сен шогирдларнинг бирисан, шундай эмасми?”

Шунда Бутрус, уларга ёлғон ишлатиб ”Йўқ, мен унинг шогирди эмасман” деб жавоб беради. Олий рухонийлардан бири Бутрусга учинчи синов саволини беради, ”Мен сени Исо билан Зайтун боғида кўрган эдим, сен ўша эмасмисан?”. Учинчи маротаба Бутрус Устозини танимаслигини айтган захотиёқ, хўроз қичқириб юборади. Сову қунда ўша гулхан атрофида исиниб ўтирган имонига ишонган Бутрус ўз ваъдасини унутади. Ўша гулхан ёнида шогирднинг имони синовдан ўтолмайди. Айнан ўша совуқ тунда, олов атрофида Бутрус исиниб турганида хўроз ўзининг якунинг сўзини айтган эди. Шунда Бутрус Исонинг ”Хўроз қичқирмасиданоқ, мендан уч карра юз ўгирасан” деган гапларини эслади. Шунда бино ёнидан кетиб қаттиқ йиғлаб юборади. Масихнинг илк шогирдларининг ёзувларига қараганда, ушбу воқеядан сўнг, Бутрус хўроз қичқиришини эшитганда дойим йиғлаган эмиш.

Бу ростми ёлғонми буни билмаймиз. Лекин шуни биламизки, ушбу синов Бутрус учун охирги синов бўлмаган. Аслида эса, ушбу синов Бутруснинг буюк хизматидаги бошланғич синовлардан бири бўлган. Азизлар, Раббимиз Исо Масихнинг шогирди Бутрус хақида ўқир эканман, дойим ўзим ҳақимда фикр юритишни бошлайман. Чунки имонда кучли бўлиш осон иш эмас. Бунинг учун Раббимиз билан шахсий ва жуда яқин муносабатга эга бўлиш лозим. Азизлар, бордию сиз хам Раббимиз Исо хақида кўпроқ билишни истасангиз, www.najot.com сайтининг онлайн-Калом бўлимига ташриф буюринг, ёки бўлмаса dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Ундан ташқари қуйидаги сайтда, хазрати Исо Масихнинг издошлари билан хам сухбатлар олиб бориш имкониятига эгасиз. Раббимиз севгиси ва тинчлиги барчангизга ёр бўлсин. Яна эфир орқали учрашгунча хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top