3:33

Бизнес тараққиётининг омиллари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Кичик бизнес тараққиётини таъминловчи асосий омиллар куйидагилардан иборат:

1. Иқтисодиёт тармоқларининг бозор муносабатларига ўтиши ва истеъмол бозорининг яратилиши. Бу манфаат ва талаб доирасини кенгайтиради хамда фақат оммавий талабдаги товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжни яратиб қолмай, балки индивидуал талаб бўлган нарсаларга эҳтиёжни ҳам туғдиради. Бундай талаб ва эхтиёжларни тез ва юқори даражада фақат кичик корхоналаргина қондира олади.

2. Тадбиркорларнинг мулки, хукуки ва иқтисодий манфаатларининг химояланишига хуқукий ва давлат таркибидаги идоралар кафолатининг мавжудлиги.

3. Ишбилармонликнинг давлат томонидан солиқ, молиявий кредит ва амортизатсия сиёсати оркали муносиб қўллаб-қувватланиши.

4. Давлат ва мунитсипал, яъни махаллий ўз-ўзини бошкаришдаги корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва кичик фирмаларни бунёд этиш.

5. Кам даромад, паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи давлат корхоналари асосида хусусий кичик корхоналар ташкил қилиш.

6. Давлатнинг ижтимоий-сиёсий жихатдан барқарор ҳолати, бу ҳорижий капитални жалб қилишга кўмаклашади.

7. Жамиятнинг тадбиркорлик тўғрисидаги ижобий мурувватли фикри.

8. Ишбилармонликнинг ташкилий-хуқуқий шаклини тўғри танлаш.

9. Бозор иқтисодиёти инфраструктурасининг тезкорлик билан тараккий топиши. Булар, турли инноватсион марказлар, банклар, биржалар, суғурта компаниялари, реклама агентликлари ва бошкалар орқали амалга оширилади.

Ишбилармонларни кўзғатувчи куч даромад олиш иштиёқи бўлиб, бу даромад уларга ишбилармонлик фирмаларини тараққий топтириш ва ўз ишини кенгайтириш, ҳамда унда ишловчиларни моддий рағбатлантириш учун керак бўлади. Ўз ишини ташкил қилишда устувор сабаб бўлиб, инсон ўзининг жамиятдаги иктисодий, моддий ва ижтимоий холатини яҳшилаш, ўзининг ва оиласининг ҳаёти фаровонлигини ошириш учун интилиши хисобланади.

Тадбиркорлик фаолиятига туртки бўладиган бошқа сабаблар қаторига шахснинг ўзини кўрсатишга, халқнинг молиявий ресурсларидан бир қисмини, қўшимча меҳнат ва бошка ресурсларни хўжалик жараёнига жалб килишга имкон борлиги, фуқароларнинг қонуний равишда ўз даромадларини оширишга, қўшимча даромад келтирувчи фаолият тури билан астойдил шуғулланишга имкони борлиги каби омилларни қўшиш мумкин. Азизлар, тадбиркорлик фаолият билимингизни ошириш учун қуйидаги маълумотлар фойда беради деган умиддаман. Бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни, яъни тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин ва мархаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top